21 ёшли фуқаро "Гашиш" билан қўлга тушди.

21 ёшли фуқаро "Гашиш" билан қўлга тушди.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

Жорий йил 4 август куни ўтказилаётган “Қора-дори-2020” тадбири давомида, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ 3-отряд ходимларининг берган маълумотига асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар 1-кичик туман ҳудудидаги “Ангор” блок пости ёнида шубҳали ҳаракатлар содир этган Чуст туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг олд ўнг ён чўнтагидан гугурт қутисида бўлган бир бўлак, ўткир хидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун шаҳар ИИО ФМБга олинган.

Наманган шахар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг умумий соф оғирлиги 0,88 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Report Page