2.1. Невролог

2.1. Невролог

Doctor Xurshidbek

НЕВРОЛОГ – мия ва нервлар билан озиқланадиган врач.

Мияшунос дўстларимнинг психиатрлардан фарқи психиатрларга қандайдир тушунарсиз қалб керак.

Болалигидан "нега тизим нерв тизими-ю, мутаҳассислик – неврология?" деган савол қийнайдиганлар учун жавоб: "neuron" – юнонча, "nervus" – лотинча сўз бўлиб, иккаласининг аралашмасидан келиб чиққан бу ном. Бу тиббиёт атамалари учун одатий ҳолат.

Бу нима

Неврология врачлик соҳаси нерв тизими касалликларини даволайди ўрганади.

Нерв тизими ва мия, нафақат организмдаги, балки (ҳозирги вақтга қадар шундайлиги маълум) бутун борлиқдаги энг мураккаб ва нозик материя саналиб, сенга ўқиш, ёзиш, ўйлаш имконини беради. Касалликларда эса сенга оддий оғриқдан тортиб, сезги, паралич кабиларни ҳам ўргатади.

Невролог – "ҳаа, биламан, болғачаси бор доктор" эмас, қайсики сени миянгга инсулт ҳавф солганда қутқарадиган врач. Чунки у мия ҳақида ниманидир билади.

Бу қандай ишлайди

Неврология мутаҳассислари (невропатологлар) ҳақиқий садист врач ҳисобланади. Улар бирдан болғача билан уриб қолиши ёки игна санчиб олиши мумкин.

Касбий баҳосига кўра улар учта асосий категорияга бўлиниши мумкин.

Ўткир

Инсултлар, шошилинч бош айланишлари билан шуғулланиб, тез ёрдамга ихтисослашган шифохоналарда озиқланишади. Айнан уларга мияда тешикча билан олиб келишади. Албатта унинг ичида шикастланадиган бирор нарса бўлса.

Компетент

Тутқаноқ, бошнинг бошқа оғриқлари каби касалликлар билан шуғулланувчилар. Ҳар қандай психиатрия чегарасига қадар борадиган нерв билан боғлиқ касалликларни албатта тегишлича даволаш шарт. Авваллари психоневролог деган мутаҳассис ҳам бўлар эди, айнан чегарадаги касалликларни даволаш учун.

Ақлли невролог тинчлантирувчиларни, чуқурроқ ҳолатларда антидепрессантларни тавсия қилиши мумкин (кўпинча мажбур). Сал ақли камроқлари ноотроплар ёки остеопатия каби бефойда гуруҳларни ҳам тавсия қилади.

Компетент бўлмаган

Одамларни нерв тизимида паразитлик қилиб, пациентларни игна ёки зулук кабилардан жабрланишига мажбурлайди. Умуман олганда ҳеч нарса билан шуғулланмайди, гипердиагностика қилиб, бефойда амалиётларни қилади. Шунингдек диагностика соҳасида ҳам (Гипердиагностика мақоласига қаранг).

- Қачонки невролог биринчи қабулдаёқ ЭЭГ, МРТ, бўйин томирлари дуплекс текширувлари кабиларни тавсия қилса – бу ўзининг билимсизлигини яширишдандир. Бу албатта тез ёрдам машинасида келмаган ҳолатда бўлса.

- бефойда неврологларни номида асосий касбидан ташқари қўшимча соҳаси ҳам бўлади. Номига кўра уларни анча узоқдан таниб олиш мумкин. Масалан, невролог – иглорефлексотерапевт, невролог – остеопат, невролог – мануал терапиячи, невролог – гирудотерапевт ва б.

Яхши неврологлар учун тест:

- амалиётингизда кўпинча нималарни ишлатасиз?

0 – нейрометаболиклар, антиоксидантлар, антигипоксантлар (кавинтон, актовегин, милдронат, кортексин, мексидол);

1 – антидепрессантлар (амитриптиллин, флуоксетин, пароксетин);

- Белдаги оғриқларни нима билан даволаш мумин?

0 – витаминлар, массаж, остеопатия, физиотерапия;

1 – миорелаксантларни НСЯҚВ билан даволаш курси;

- "Умуртқа поғонаси остеохондрози" нима?

0 – яхши вертебро-невролог кўриги талаб қиладиган касаллик;

1 – морфологик МРТ – ташхис ва дорсопатия учун эсикирган атама;

Баллар йиғиндиси иккидан кам бўлса ушбу неврологга учрашиш ҳақида қайта ўйлаб кўринг.

Report Page