204-САВОЛ. СУВ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШ ШАРТМИ?

204-САВОЛ. СУВ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШ ШАРТМИ?

@Savollar_kanal  #ЗикрАҳлиданСўранг_2

Мусулмонларимиз ўртасида (таҳоратдан олдинги) машҳур му-стаҳаб амал суннати муаккададан ҳам устун қўйилиб, саломатли-гини йўқотиб бўлса ҳам, совуқ сувда мустаҳаб қилиш, ибодатдан қолиш (айниқса аёллар) тўғрими? Шу ҳақда кенгроқ тушунча берсангиз.

Суннати муаккада бўлган амал (кесак, латта) билан тозаланишга даъват қилинса, халқимиз саломатлигини сақлаб, ибодат учун кўпроқ вақти ва саломатлиги қолган бўлармиди?

ЖАВОБ: 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Таҳоратдан олдин мустаҳаб қилишда инсон ўз соғлигига зарар қиладиган даражадаги совуқ сувни ишлатмаслиги керак. Сувни иситиш мумкин.

Савол берувчининг гапидан «латта билан тозаланиш суннати муаккада» деган нотўғри маъно чиқиб қолган. Умуман, савол нотўғри ва ноқулай услуб билан йўлланган.

Нажосат танга миқдоридан ортиб кетмаса, рухсат берилган нарсалар билан истинжо қилиб, сув билан ювмаса ҳам бўлаверади, яъни шаръан жоиз.

Келинг, яхшиси, ушбу масала бўйича батафсилроқ тўхталиб, тўлиқроқ маълумотга эга бўлиб олишимиз учун «Мухтасарул Виқоя»нинг шарҳи «Кифоя» китобига мурожаат қилайлик.

(Қуйидаги линкда ўқишингиз мумкин)

Шу ерни босинг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Report Page