2030 йилга келиб Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган

2030 йилга келиб Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) касаллиги билан бугунги кунда Республикамизда 48 мингдан ортиқ шахслар яшаб келмоқда.

Республикамизда ОИВ инфекциясига қарши курашиш Ҳукумат раҳбарлигида олиб борилмоқда, жумладан 2018 йилда  3493 ва 3800-сонли қарорлар қабул қилинди ва ижроси натижасида эса 63 та туманлараро ОИВ диагностик лабораториялар ОИТСга қарши кураш марказлари тасарруфига ўтказилиб, зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланди, ҳар бир вилоят юқумли касалликлар шифохоналари негизида 5 тадан 40 тагача ОИВ беморларга хизмат кўрсатадиган ўринлар ташкил этилди.

Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди.

Ҳукуматимиз томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этди.

Беморларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб келинмоқда. Республикамизда ОИВ инфекциясини онадан болага юқишига барҳам бериш учун, ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган (ўртача 600 нафаргача) болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узулуксиз таъминоти амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 99,7% болалар соғлом бўлишига эришилмоқда.

 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун, 2025 йилга қадар “95-95-95” стратегиясига эришиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, бу стратегияни амалга ошириш учун ОИВга текширувлар сонини янада оширилиши талаб этилади. Бунинг учун Республикамиздаги ОИТСга қарши кураш марказлари ва туманлараро лабораторияларнинг ҳам бир қисмида капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозим. “95-95-95” тамойилига кўра ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, беморларнинг 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, беморларнинг 95 фоизида вирус юкламасини паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллигининг юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган.


Report Page