2026 йилда Ўзбекистон ТОП-50 инновацион давлатлар қаторидан жой эгаллаши асосий мақсад этиб белгиланган — янги стратегия ижроси

2026 йилда Ўзбекистон ТОП-50 инновацион давлатлар қаторидан жой эгаллаши асосий мақсад этиб белгиланган — янги стратегия ижроси

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


АОКАда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Фарҳод Жумаев, Инновацион ривожланиш вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Назокат Абдуқундузова иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегияси мазмун-моҳияти ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегияси Ўзбекистонр Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги махсус Фармони (ПФ-165, 06.07.2022 й.) ва Қарори ПҚ-307, 06.07.2022 й.)билан тасдиқанган бўлиб, унда стратегиянинг асосий йўналишлари белгиланган.

Инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази, стартап акселератор, инкубаторлар каби  инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш стартегиянинг аосий йўналишларидан биридир. Бунда инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини оширилади.

Стратегияда кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, айнан инновацион корхоаналарни рвиожлантириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш назарда тутилган. Янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантирилади. Стратегияда яратилган капитални “тубдан янгиловчи” инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш белгиланган.

Стратегияни амалга оширишда инсон омили юқори экани туфайли таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувидa инсон капиталини янада ривожлантириш муҳим саналади.

Стратегияга кўра ҳудудлардаги инновацион марказлар сонини 494 тагача, инновацион стартапларни 1 минг 437 тагача етказиш ва яратиладиган янги технологияларни 384 тагача ошириш; инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги  иш ўринларини 4 бараварга кўпайтириш; тижоратлаштириш натижасида яратиладиган янги инновацион ишланмалар сонини 2 бараварга ошириш мақсад қилинган.

Мазкур стратегияда мамлакатимиз 2026 йилда ТОП-50 инновацион давлатлар қаторидан жой эгаллаши асосий мақсад этиб белгиланди. Қарорга кўра, ҳудудларда 224 та, тармоқларда 441 та, олийгоҳлар ва илмий ташкилотларда 1 минг 86 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Ҳозирда  тармоқ ва олийгоҳ/илмий ташкилотлар кесимида жами 1 751 та инновацион лойиҳалар шакллантирилган. Хусусан, ҳудудлар кесимида 2 507 та иш ўрни яратиладиган 206 млрд сўмлик 224 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тармоқлар кесимида эса,  илмий-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган 26 та тармоқ ташкилотларининг 6,6 трлн сўмлик 265 та лойиҳа;  иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган 33 трлн сўмлик 176 турдаги инновацион маҳсулотларни сериялаб ишлаб чиқариш ва технологиялар ўзлаштирилиши назарда тутилган “драйвер” лойиҳалар шакллантирилган.

Бундан ташқари, илмий ва олий таълим ташкилотлари кесимида 76 та илмий ташкилотлар (400 млрд сўмлик) ва 80 та (483,6 млрд сўмлик) олийгоҳлар томонидан амалга ошириладиган 1 086 та лойиҳа ишга туширилади. 1,5 млн долл. ва 67,7 млрд сўмлик 34 та йўналиш бўйича илмий-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “спин-офф” корхоналар ташкил этилади.

Шунингдек, 113,9 млрд.сўмлик 134 та лойиҳа дастлабки техник ҳамда молиявий экспертизадан ўтказиш жараёнида, мазкур лойиҳалардан 10,7 млрд. сўмлик 27 та лойиҳа маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштирилиши белгиланган.


Report Page