2024 йилнинг I-чорагида 107 та тадбиркорлик субъекти томонидан ноқонуний қазиш ишлари аниқланган

2024 йилнинг I-чорагида 107 та тадбиркорлик субъекти томонидан ноқонуний қазиш ишлари аниқланган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳабари Бекзод Бердиев маълум қилди.

2024 йил I-чорагида амлга оширилган назорат-профилактика ишлари қуйидагилардан иборат

 Ҳисобот даврида Инспекция ходимлари томонидан назорат остидаги корхона ва ташкилотларда 1097 та давлат назорати, 4146 та назорат-профилактика ишлари ўтказилиб, 7948 та саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва қоида бузилишлар аниқланди 21 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди. 167 та раҳбарлар ва ходимларга 144.8 млн. сўм жарима солинди. Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 22 та бахтсиз ходисаларга йўл қўйилиб, булардан 3 таси ўлим билан тугаган.

Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда радиация ва ядро хавфсизлигига доир қонун хужжатлари ва норматив-техник хужжатларга, шунингдек давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бориш бўйича амалга оширилган ишлар қўйидагилар:

Ҳисобот даврида 7 та текшириш ва 35 та назорат профилактика ишлари амалга оширилди.

Радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш бўйича 2 та норматив ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилди.      

       Ҳисобот даврида 11 та лицензия ва 33 та рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилди.                                       

15-18 январ ва 19-20 феврал кунлари Тошкент шаҳрида АҚШ Энергетика вазирлигининг Халқаро ядровий хавфсизлик ва Радиологик хавфсизлик бошқармалари билан ҳамкорликда Республика вазирлик ва идоралари мутахассислари учун радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўқув семинарлари ташкиллаштирилди.

Ҳисобот даврида Кончилик ва портлатиш ишларида саноат хавфсизлиги бўлими томонидан 2436 та назорат ости хавфли ишлаб чиқариш объектларда 283 маротаба давлат назорати амалга оширилди.

Шу билан биргаликда, Кончилик ва портлатиш ишларида саноат хавфсизлиги бўлими давлат инспекторлари томонидан республикада фаолият юритаётган ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қонун ости ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 253 та бевосита жойга чиқган ҳолда назорат профилактика тадбирлари, 6 та техник кўриклар, 36 та семинарлар ва 4 маротаба оммавий ахборот воситалари чиқишлар, ҳамда 593 та хужжатларни камерал кўрикдан ўтқазиш ишлари амалга оширилди.

Нефт ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан 2024 йил 1-чораги давомида “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятлари тасарруфидаги корхоналарига қарашли корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил томонидан берилган уникал кодли рухсат асосида саноат хавфсизлигига оид амалдаги қонунчилик ва норматив техник хужжатлар талабларини бажарилиши юзасидан ўрнатилган тартибда 4 та текшириш ўтказилди ва текшириш натижасида 36 та камчилик аниқланиб, корхона рахбар ва ходимларидан 4 нафарига нисбатан 2 720 000 сўм миқдорида маъмурий чора қўлланилди. Шунингдек, 21 назорат-профилактика ўтказилиб, жами 104 та қоидабузарлик холатлари аниқланди.

Нефт ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги бўлими ходимлари авария ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича мунтазам равишда корхона ва ташкилотларда йил бошида тасдиқланган назорат-профилактика ишлари ва корхоналарда биринчи чорак давомида 21 та семинарлар ўтказилди.

Геология ва ер қаърини мухофаза қилиш бўйича

Инспекция 2024 йилнинг I-чорагида “Ўзбеккосмос” агентлиги берган 2 206 та ноқонуний қазиш ишлари давом эттирилаётган ҳудудлар буйича жами 341 та текширувлар ўтказилиб, текширув натижаси бўйича 210 та маълумот ва далолотномалар “Ўзбеккосмос” агентлигига тақдим қилинди.

Шунинг билан бирга, 107 та тадбиркорлик субъектлари тамонидан ноқонуний қазиш ишлари аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар тўплами қонуний бахо бериш учун Хуқуқни мухофаза қилувчи органларга тақдим қилинди.

Кимё, нефт-кимё ва металлургия соҳаларида саноат ҳавфсизлиги бўйича

 2024 йил 1-чорак давомида корхоналарда умумий хисобда 7 текшириш 216 та назорат-профилактика ўтказилиб жами 580 қоидабузарлик холатлари аниқланди. Текширувларда аникланган камчиликларга йўл қўйган 7 та рахбар ва ходимларга нисбатан                            7 140 000 сўм миқдорида жарима солинган.

  Буғ қозонлари, кўтариш иншоотлари ва путур етказмайдиган назоратда саноат хавфсизлиги бўйича

  Хисобот даврида умумий 744 та назорат профилактика ишлари олиб борилган бўлиб, 252 та ҳолатда бевосита жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилган, 285 та ҳолатда техник кўриклар, 6 та ҳолатда семинарлар, 2 та ҳолатда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди ва 447 та холатда хужжатлар камерал кўрикдан ўтказилган.

Умумий 470 та меъёрий хужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган бўлиб, аниқланган қоида бузилишларни бартараф этиш бўйича 59 та ёзма кўрсатмалар, аниқланган камчиликларни (профилактика асосида) бартараф этиш бўйича 119 та маълумотномалар, ҳуқуқни мухофоза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар хатларига мувофиқ 20 та маълумотномалар берилган.

     ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА

Саноат хавфсизлиги инспекцияси халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш соҳасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қурол-яроғни тақиқлаш, шунингдек, кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материалларининг таъсири хавфини пасайтириш бўйича халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Жумладан, 2023 йилда ва 2024 йилнинг беш ойи давомида кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материалларининг таъсири хавфини пасайтириш бўйича халқаро шартномалар доирасида 10 тадан ошик давра сухбатлар, тренинглар, учрашувлар ва конференциялар ўтказилган. Тегишли сохаларга таълуқли 1000 дан ошик экспертлар ўқитилди. Халқаро донорлар ҳакмкорлигида “Кимёвий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонун лойихаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи лойихаси доирасида турли хил асбоб ускуналар вазирилк ва идораларга беғараз тарзда техник кўмаги доирасида олиб берилмоқда.

 2024 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар

  Барча бўлим ва минтақавий бошқармаларнинг 2024 йил учун тасдиқланган иш режаларида белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-429-сон қарори (“Ўзбеккосмос”) ижросини таъминлаш юзасидан 2024 йил давомида эхтимоли юқори бўлган ноқонуний қазиш ҳолатлари бўйича 894 та объектларда назорат тадбирлари олиб бориш.

 Магистрал газ қувурларининг ҳимоя ҳудудларидаги 2430 та ноқонуний қурилмаларни бузиш ёки бошқа жойга кўчириш ишлари жойлардаги ҳокимиятларга амалий ёрдам кўрсатиш.

2024 йилда масофавий назорат қилиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиб, жойларда эксперимент ўтказиш.

Етакчи иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг саноат хавфсизлиги соҳасида 320 нафар ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш.

Техноген хавфи юқори бўлган 10 та хавфли ишлаб чиқариш объектларига кадастр паспортларини тузиш ва умумий давлат кадастр электрон тизимига жойлаштириш.

Инспекция томонидан саноат хавфсизлиги сохасида эксперт ташкилоти сифатида аккредитациядан ўтган мавжуд 38та ташкилотдан 4 тасини иш фаолиятини ўрганиб чиқиб, эксперт ташкилоти фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қайта аккредитациядан ўтказиш.

2024 йил 1 январдан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда кимёвий моддалар (маҳсулотлар) дан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширишни ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хулоса тақдим этиш. 5600 та божхона омборларини саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрганиб чиқиш. Назорат остидаги 12621 та хавфли ишлаб чиқариш объектлари электрон ҳисобини юритишнинг замонавий тизимини жорий этиш каби вазифалар белгиланган.

Халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси нуфузини янада ошириб боришда МАГАТЭ, Евратом ва бошқа халқаро ташкилотлар билан 17 та келишув ва 5 та битимларни юқори савияда фаоллик билан бажарилиши тўлиқ таъминлаш.

Венгрия, Миср, Ҳитой, Покистон, Туркия давлатлари билан радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича алоқаларни ўрнатилиши натижасида радиациявий ва ядровий хавфсизлиги соҳасида халқаро тажрибага эга бўлишига эришиш.

МАГАТЭ томонидан Ўзбекистон учун тасдиқланган 2024-2025 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 5 та янги миллий техник ҳамкорлик лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

Наманган вилояти Чоркесар шаҳарчаси ҳамда Тошкент вилояти Янгиобод шаҳридаги собиқ уран конлар худудларини экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича донор мамлакатлар маблағларини жалб қилиш масаласини ҳал этиш.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ташаббуси доирасида                  2024 йилда:

 19-Мувофиқлаштириш учрашувини ташкиллаштириш ва амалга ошириш. Унда, 50 тадан ошик миллий ва ҳалқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

 Марказий Осиё давлатларининг миллий органлари учун тренингни ташкиллаштириш ва амалга ошириш. Унда 20 тадан ошиқ Марказий Осиё давлатларининг тегишли вазирлик ва идоралари экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш конвенциясига аъзо бўлган давлатларининг миллий органларининг навбатдаги минтақавий учрашувини ташкиллаштириш ва амалга ошириш. 

Марказий Осиё минтақасида ҳамда Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда оммавий тадбирларни ўтказишда инсон саломатлигига бўлган таҳдидларга тайёргарлик ва жавоб чоралари” номли 87 та лойиҳанинг бажариш ва мувофиқлаштириш. 

Марказий Осиё минтақасида ҳамда Ўзбекистонда жами 11 млн. долларлик бўлган Европа Иттифоқининг “Критик инфратузилмада кимёвий, биологик, радиациявий ва ядроий хавфсизликни таъминлаш” номли 101-сон лойиҳанинг бажариш ва мувофиқлаштириш масалалари белгиланган.

Report Page