2024 ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ҲАМДА ИССИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

2024 ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ҲАМДА ИССИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ



Бугунги кунда «Иссиқлик манбаи» ДУКнинг Андижон шаҳар РК-2 марказий қозонхонасидаги жиҳоз, ускунлар ҳамда тармоқларининг маънан эскириши сабабли фаолияти тўҳтатилган. 13 йилдан буён марказий қозонхона томонидан шаҳардаги кўп қаватли уйлар иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланмай келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарорга асосан, 2019-2023 йиллар мобайнида “Жаҳон банки”нинг маблағлари эвазига РК-2 Марказий қозонхонаси реконструкция қилиниб, натижада Андижон шаҳридаги 1-, 2-, 3-, 4-, 5-кичик даҳаларга ва “Машраб” кўчасидаги жами 271 та кўп қаватли уйларга ва 32 та ижтимоий муассасаларга иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб бериш кўзда тутилган.

Андижон шаҳрининг 1-кичик даҳасида жойлашган 61 та кўп қаватли уйлардаги 2282 та хонадонларнинг ички иссиқлик тизимларини қайта тиклаш бўйича тегишли тартибда вилоят ҳокимлиги бошчилигада, шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси, Электр, Газ, Сув таъминоти корхоналари, “Иссиқлик манбаи” корхонаси рахбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” шакиллантирилиб, дастлабки ҳисоб-китоблар якунига етказилди.

Юқоридаги бажарилиши керак бўлган вазифалардан келиб чиқиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошидаги “Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи” томонидан эълон қилинган тендер бўйича халқаро ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирокида РК-2 қозонҳонасида тендер олди учрашувлари бўлиб ўтди.



Учрашувлар давомида компания вакиллари ҳозирда таъмирга муҳтож бўлган қозонхона, кўп қаватли уйларгача бўлган иситиш тизими йўллари, шунингдек соҳага оид бўлган обеъктлар билан танишиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, учрашувда Андижон шаҳридаги 271 та кўп қаватли уйлардаги 11685 та хонадонлар ҳамда 32 та ижтимоий муассасалар 2024 йил якунига қадар босқичма-босқич иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминланиши айтиб ўтилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат

кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page