2023–2024 йилларда қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

2023–2024 йилларда қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

11 августдаги “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-349-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ,

2023–2024 йилларда қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.


Ушбу манзилли дастур доирасида:

Давлат экология қўмитаси маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ишларига буюртмачи ҳисобланади;

харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда молиялаштирилади;

рекультивация қилинган ҳудудлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер захираларига қайтарилади.


Маълумот учун: бугунги кунда республикамиз ҳудудида 1 000 га ер майдонига яқин 197 та маиший чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, уларнинг фаолиятини 2028 йилгача тўхтатиш белгиланган.

Report Page