2023 йилда республика миқёсида болаларнинг 74,0% мактабгача таълимга қамраб олинган

2023 йилда республика миқёсида болаларнинг 74,0% мактабгача таълимга қамраб олинган


АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева тизимдаги ишлар ҳақида маълумот берди:

2023 йилда да жами 33 942 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатди, уларнинг 6 780 таси давлат ва 27 162 таси нодавлат (847 ta хусусий, 24 927 та оилавий ва ДХШ асосидаги 1 388 та нодавлат MTT) мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади.

Республикадаги 2 930 844 нафар болалардан 2 169 538 нафари ёки 74,0 фоиз болалар мактабгача таълимга қамраб олинди.

Бу кўрсаткичга эришиш учун 2023 йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

182 та (57 та янги қуриш ва 113 та реконструкция қилиш, 2 та мукаммал таъмирлаш) давлат МТТларда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

71 та ДХШ асосидаги НМТТлар (7 100 ўринли) ҳамда 4 402 та (116 998 ўринли) оилавий шаклдаги НМТТлар ташкил этилди.

2023 йил давомида 98 та тўлиқ кунлик, 271 та қисқа муддатли,

428 та (370 та хоналарда) мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши натижасида жами 711 768 нафар 6 ёшли болаларнинг 661 945 нафари ёки

93,0 фоизи қамраб олинди.

Мактабгача таълим билан қамраб олинган 661 945 нафар (93 %) 6 ёшли болаларнинг 170 721 нафари 7 490 та бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига, 457 008 нафари 9 031 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 33 429 нафари 1 337 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига, 787 нафари мобиль гуруҳларга қамраб олинди.

Жумладан Қорақалпоғистон Республикасида 35 707 нафар 93,4%, Андижон вилоятида 62 359 нафар 93,2 %, Бухоро вилоятида 34 769 нафар

93,4 %, Жиззах вилоятида 28 450 нафар 93,2 %, Қашқадарё вилоятида

70 074 нафар 92,6 %, Навоий вилоятида 19 670 нафар 95,2 %, Наманган вилоятида 56 559 нафар 92,9 %, Самарқанд вилояти 79 234 нафар 92,5 %, Сурхондарё вилоятида 57 267 нафар 93,0 %, Сирдарё вилоятида 15 940 нафар 93,9 %, Тошкент вилоятида 49 311 нафар 92,8 %, Фарғона вилоятида

71 641 нафар 93,0 %, Хоразм вилояти 35 396 нафар 92,8 %, Тошкент шаҳрида 45 568 нафар 92,8 % ни ташкил этади.

Шунингдек, чекка ҳудудларида мактабгача таълим хизматларини ташкил этиш мақсадида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига қўшимча 7 та ИСУЗУ автобуслари қайта жиҳозланган ҳолда етказиб берилди. 14 та маҳаллаларда ташкил этилган ўйин майдончаларида 42 та мобиль гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, 950 нафарга яқин болалар қўшимча қамраб олинди.

Натижада, Республика бўйича 156 та МФЙларда қайта жиҳозланган 72 та ИСУЗУ НС-40 автобусларда ташкил этилган 429 та “АҚЛВОЙ” мобил гуруҳларда 9,5 минг нафар (0,43 %) 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қамраб олинди.

Юнисеф ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган ва Хоразм вилоятларида мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган 20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) ташкил этилиб, уларга жами 496 нафар болалар қамраб олинди.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари”

3 та модель бўйича фаолият кўрсатмоқда.

Бунда, биринчи модель (6 ёшгача қамраб олинмаган болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича жами 634 та болалар, иккинчи модель (ўйин гуруҳлари) бўйича 861 нафар болалар, учинчи модель (соғлиги туфайли имконияти чекланган 2 ёшдан 6 ёшгача болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича 87 та болалар қамраб олинган.


Report Page