2023 йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 7,4 трлн сўмлик 2 237 та лойиҳа амалга оширилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
2023 йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 7,4 трлн сўмлик 2 237 та лойиҳалар амалга оширилиб, 170 минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилиб, лойихалар доирасида четдан 135 минг бош қорамол, 228 минг бош қўй ва эчкилар олиб келинди.
Лойиҳалар доирасида 240 млн доллар Халқаро молия институтлари иштирокидаги маблағлар жалб қилинди ва янгидан 565 та чорвачилик субъектлари ташкил қилиниб жами 18 971 тага етказилди.
Жумладан, 7 919 та қорамолчилик, 3 407 та қўй ва эчкичилик, 143 та йилқичилик, 53 та туячилик, 1 163 та паррандачилик, 5 317 та балиқчилик, 715 та асаларичилик ва 254 та қуёнчилик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, Пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари томонидан 26 минг бош қорамолга мўлжалланган 42 та лойиҳа (2021 йилда – 9,5 минг бошлик 20 та лойиҳа) амалга оширилди.
Бундан ташқари, “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида 369 та гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда қайта ишловчи корхоналар томонидан ахоли хонадонларига 40 минг бош чорва моллари кооперация усулида етказиб берилди.
Наслчилик ишларини ривожлантириш мақсадида аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида парваришланаётган 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, наслчилик хўжаликлари сони 1 604 тани ташкил этмоқда.. Улар томонидан йилига 50-60 минг бош наслли гунажинлар етиштириб берилиб, насли яхшиланган қорамоллар улуши 72 фоизга етказилди
Жанубий Кореанинг Ўзбекистондаги “KOPIA” (Korea Programon International Agriculture) маркази билан “Чорвачиликда наслчилик ишларини янада такомиллаштириш ва маҳаллий зот яратиш” лойиҳаси юзасидан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш учун 430,7 минг гектар озуқа майдонларнинг 70,2 минг гектарга янги беда (98,6 минг гектар эски беда мавжуд), 210,3 минг гектарга силос учун маккажўхори, 37,9 минг гектарга оқ жўхори, 13,5 минг гектарга ҳашаки лавлаги, 90,5 минг гектарга кузги оралиқ озуқа экинлари экилди. 2023-2024 йил чорва қишловини беталофат ўтказиш мақсадида жами 23 млн тонна дағал шундан, 6,6 млн тонна сомон ҳамда чорвачилик субъектлари томонидан 8,3 млн тонна ширали озуқалар жамғарилди.
2023 йилда 285 та чорвачилик субъектларида замонавий интенсив “Гидропоника” технологияси асосида озуқа ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда кузатилаётган сув танқислиги чорвачилик соҳасига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун озуқа экинларини етиштиришда сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида республикада фаолият юритаётган 63 та чорвачилик субъектлари томонидан 1 минг 14 гектар майдонда шундан, 804 гектарда ёмғирлатиб, 210 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси асосида озуқа экинларини етиштириш йўлга қўйилди.
Кўрилган чоралар натижасида ялпи қишлоқ хўжалиги махсулотидаги чорвачилик маҳсулотларининг ҳажми 206 трлн (улуши 52%) сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 110 фоиз ўсишга эришилди.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 2 млн 837 минг тонна (106,5 %) гўшт, 12,2 млн тонна (107,5 %) сут, маҳсулотлари етиштирилди