2023 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилди

2023 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизматиJanuary

2023 йилнинг февраль ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан барча тижорат банклари билан хамкорликда зарурий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 410 мингга яқин пенсионер фуқароларимизга 2023 йилнинг февраль ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 366.7 млрд.сўмга тўлов қайдномалари шакллантирилиб, жорий йилнинг 1 февраль куни бошлаб Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси орқали маблағлар тегишли банк филиалларига молиялаштириб берилди. 

Молиялаштирилган маблағларнинг 202.5 млрд.сўми 1 февраль куни банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пул шаклида олувчи фуқаролар учун АТ Халқ банкининг ҳудудий филиаллари томонидан маблағлар фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилиши назоратга олинди.


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Report Page