2023 йил баҳорги ёғингарчилик кунларида, сув тошқинлари ҳамда кўчкиларнинг олдини олишга ҳозирданоқ тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди: Мақсад поездлар ҳаракатини ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдир!

2023 йил баҳорги ёғингарчилик кунларида, сув тошқинлари ҳамда кўчкиларнинг олдини олишга ҳозирданоқ тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди: Мақсад поездлар ҳаракатини ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдир!


Айни кунда, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, станциялар, корхоналар, хўжаликлар ишчи ходимлари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н. Хасиловнинг 2022 йил 22 декабрдаги 1199-Н сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Узелнинг барча темир йўл участкаларидаги мавжуд сунъий иншоотлар ва ер қатлами, сув таъминоти объектларини 2023 йилги сув тошқинларидан бехатар ўтказишга тайёрлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 


Сир эмаски, баҳор фасли бошланиши билан кунлар бироз бўлсада исиб, ёғингарчиликлар бошланади. Қаҳратон қишда тоғларга ёққан қалин қорлар эрий бошлайди. Бунинг натижасида сув тошқинлари, кўчкилар содир бўлиши табиий.

Бундай табиат инжиқликларидан беталофат ўтиш, поездлар ҳаракатини ташкил қилиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун темир йўлчилар жуда катта масъулиятли ва улкан вазифани амалга оширадилар.

Бугунги кунда Узел темир йўл участкаларидаги мавжуд сунъий иншоотлар, кўприклар, сел келиши ва кўчкилар содир бўлиши мумкин бўлган жойлар бирма-бир кўздан кечирилиб, тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.





Report Page