2023 йил август ойи пенсия ва нафақалари банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмат2023 август ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан барча тижорат банклари билан хамкорликда зарурий чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 417 мингдан зиёд пенсионер фуқароларимизга 2023 йилнинг август ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 406.9 млрд.сўмга тўлов қайдномалари шакллантирилиб, жорий йилнинг 3 август куни Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси орқали маблағлар тегишли банк филиалларига молиялаштириб берилди.
Молиялаштирилган маблағларнинг 264,1 млрд.сўми 2-5 август кунлари банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пул шаклида олувчи фуқаролар учун АТ Халқ банкининг ҳудудий филиаллари томонидан маблағлар фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилиши назоратга олинди.