2023 йил I-чорагида қурилиш материаллари соҳасида жами 5,1 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (ўсиш 104,7%)

2023 йил I-чорагида қурилиш материаллари соҳасида жами 5,1 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (ўсиш 104,7%)

https://t.me/aoka_uz

АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 1-чоракда тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

2023 йил I-чорагида қурилиш материаллари соҳасида жами 5,1 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш 104,7 фоизни ташкил этган. Жумладан, ўтган ҳисобот йилида 2,5 млн тонна цемент, 7,6 млн кв м қурилиш ойнаси, 13,0 млн кв м гипсокартон, 6,4 млн кв м керамик плитка, 400 минг ўрам гулқоғоз каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди. 

Шунингдек, 2023 йил I-чорагида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан жами 2 трлн 158,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 100,3 фоизни ташкил этди.

Асосий турдаги қурилиш материалларининг нархларини ички бозорда барқарорлаштириш мақсадида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ички бозорда қурилиш материалларининг нархининг кескин ошиб кетишининг олдини олиш ва уларнинг нархини арзонлаштириш борасида ўтган даврда аниқ чора-тадбирлар белгилаб борилмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июндаги №02/1-58-сонли топшириғи билан цемент маҳсулоти нархининг кескин ўсиб кетишини олдини олиш мақсадида:

- биржа савдоларига кунлик режадаги 32 минг тонна ўрнига 40 минг тонна цемент қўйиш таъминланди;

- биржа савдоларида бир ой муддатга кечиктирган ҳолда цемент етказиб бериш бўйича “форвард” савдо тури жорий этилди;

- биржа савдоларида сотиб олинадиган цементни автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда юклаб жўнатиш муддати 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб 10 кундан 5 кунгача қисқартирилди.  

Ички бозорда цемент нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 450-сонли қарори қабул қилиниб, импортдан цемент олиб кириш тартиби соддалаштирилди. 2023 йилнинг 1-чорагида 327,3 минг тонна цемент импорт қилинган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан импорт килинган цементнинг 77,3 фоизини ташкил этган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги № 74-Ф-сонли фармойиши билан 2023 йилда цемент ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг параметрлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра жорий йилда 17,0 млн тонна цемент ишлаб чиқариш ва шундан 7,6 млн тоннасини биржа савдолари орқали сотиш белгиланган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида жами 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ушбу даврда биржа савдоларида сотилган 515,4 минг тонна цемент истеъмолчиларга етказиб берилган.

Бугунги кунда, биржа савдоларида 1 тонна цементнинг ўртача нархи 654,5 минг сўмни ташкил этиб 6,0 фоизга кўпайган, 1 кв метр қурилиш ойнасининг нархи 47,5 минг сўмни ташкил этиб 1 фоизга камайган, 1 дона шифернинг нархи эса 55 минг сўмни ташкил этиб 1,8 фоизга камайган.

2023 йил якуни билан йилига 5,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади ва жами цемент ишлаб чиқариш қувватлари 32 млн тоннага етказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ва Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 14- сон ва 23-сон баёнларига асосан 2023 йилнинг манзилли рўйхат бўйича умумий қиймати 951,1 млн долларлик 27 та лойиҳа бўйича жорий йилда жами 193,9 млн доллар ўзлаштириш белгиланган.

2023 йилнинг январь-март ойнинг якуни билан 17,7 млн доллар ўзлаштирилиб, режа 100,8 фоиз бажарилди. Эътиборлиси, 2023 йилда 9 та лойиҳани ишга тушириш ва 840 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурлари доирасида дастлабки рўйхатга асосан ушбу даврда 936 та лойиҳа бўйича 3 трлн 400 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштирилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида янги турдаги импорт ўрнини босувчи флоат ойна, юқори маркали цемент, базальт ва шиша момиғли иссиқлик сақловчи плиталар, композит арматуралар ва қувурлар, керамогранит, гулқоғоз, суюқ обой, мармар, травертин ва гранит плиталар, керамик плиткалар, сантехника буюмлари, лок-бўёқ маҳсулотлари, керамик плиткалар ва санитар-техник буюмлар, гипсокартон, бурама михлар, метал конструкциялар, газобетон ва пенобетон блоклари каби қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.

2023 йил I-чорагида 97,9 млн доллар миқдорида экспорт амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 14,0 млн доллар ПВХ профиллар ва трубалар, 8,1 млн доллар алюмин профиллар, 11,2 млн доллар керамик плитка ва керамика маҳсулотлари, 8,3 млн доллар қуруқ қурилиш аралашмалари ва цементдан боғловчи материаллар, 9,7 млн доллар обой каби қурилиш материалларининг экспорти амалга оширилди

Ушбу даврда қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан ташқари Озарбайжон, Туркия, Канада, Руминия давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон қарорига асосан 2023 йил I-чорагида маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 192,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режани 138,1 фоизга бажарилиши таъминланди.


Report Page