2023 йил 1 январдан божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади

2023 йил 1 январдан божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳусан Тангриев “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122 сон Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Фармон

◾️ божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш,

◾️ божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш,

◾️ божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришни мақсадида қабул қилинган.

Фармон билан

🔹 ўзида 47 та чора-тадбирни қамраб олган “2022 йилда божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси”;

🔹 62 та чора-тадбирни қамраб олган “2022 – 2023 йилларда божхона расмийлаштирув жараёнларини рақамлаштириш бўйича “йўл харитаси”;

🔹 40 та чора-тадбирни қамраб олган “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” Дастури тасдиқланди.

Фармонга биноан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган божхона юк декларацияларини босқичма-босқич инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ҳажми ошириб борилади, 2023 йил 1 январга қадар экспортда ушбу кўрсаткич 80 фоизга етказилади.

Содда қилиб айтганда, шу вақтга қадар божхона ходими ахборот тизими орқали расмийлаштирув жараёнида амалга оширган функциялар эндиликда босқичма босқич тарзда дастур томонидан мустақил равишда автоматик амалга оширилади.

Аҳамият беринг, божхона ходими ушбу функцияларни бажаришга ўртача 30 дақиқа сарфлаган бўлса, дастур эса бор-йўғи 3 дақиқа ичида ушбу функцияларни бажаради.

Бу айниқса ҳалол ва қонунга итоаткор экспортёр тадбиркорларнинг вақти тежалишига хизмат қилади. Ушбу амалиёт жорий йилнинг ўзида импорт расмийлаштирувига ҳам тадбиқ қилиниши режалаштирилган.

2022 йил 1 июлга қадар “Тошкент халқаро аэропорти”да, 2022 йил 1 октябрга қадар “Термиз халқаро аэропорти”да ҳамда 2023 йил якунига қадар республиканинг қолган барча халқаро аэропортларида Самарқанд халқаро аэропорти тажрибаси асосида “Масофавий божхона назорати” тизими жорий этилади.

2022 йил 1 декабрдан бошлаб, божхона кўриги жараёнлари қамраб олинган мобил электрон тизим ишга туширилади.

Божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 40 тага етказилади.

Бугунги кунда ташқи савдо юкларининг 70 фоизидан ортиғи темир йўллар орқали ташилади. Шу сабабли, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларни олдиндан электрон алмашиш тизими йўлга қўйилади.

🔘 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилади.

🔘 2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизматни ўтаган ходимлар ротация қилинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади ҳамда ушбу тизим бўйича ходимларнинг билим ва малакаси ошириб борилади.

🔘 2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.

🔘 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

🔘 2023 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиёти босқичма босқич жорий этилади.

Давлат божхона қўмитаси раиси, унинг ўринбосарлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалиё ёрдам бериш мақсадида ҳар ойда камида 2 маротаба жойларга чиққан ҳолда учрашувлар ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Божхона органлари ходимларин коррупцияг қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-аҳлоқ қоидалари ва IT-технологиялари, телекоммуникациялар бўйича ўқув курсларида ўқитиш режа жадвали тасдиқланди.

Фармонга биноан, 2022 - 2024 йилларда божхона органлари тизимида аёл ходимлар улушини камида икки баробарга ошириш чоралари кўрилади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот шу ердан бошланади. Улар обод, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай бўлиши керак".

Шу боисдан Фармонда божхона постларини замонавий халқаро стандартлар асосида тубдан қайта бунёд этиш ҳам назарда тутилмоқда. Хусусан, “Ғишткўприқ”, “Навоий” ва “Доут ота” каби серқатнов божхона постлари эндиликда энг аввало пост орқали ҳаракатланаётган йўловчилар ва ҳайдовчилар учун қулай шароитларни назарда тутган ҳолда бутунлай янгидан қурилади, 8 та божхона объектларида капитал қурилиш ишлари амалга оширилади, чегара божхона постларига олиб борувчи 288 км йўллар капитал таъмирланади.

Умуман олганда. божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 46 та божхона объектларини қамраб олмоқда.

Фармон божхона органларининнг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Report Page