2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси (ҚҚС) 15% дан 12% гача пасайтирилди

2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси (ҚҚС) 15% дан 12% гача пасайтирилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўткзилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Дилдора Ҳошимова маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ 2022 йилдаги солиқ тушумлари ва 2023 йилдан солиқ маъмурчилигига жорий этиладиган ўзгаришлар юзасидан маълумот:

Соҳани рақамлаштириш ва тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги ҳисобига 2022 йилда солиқ органлари томонидан республика бўйича 148,4 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди. Бу 2021 йилга нисбатан (20,4 трлн сўм) 16% кўп.

Жумладан, солиқ турлари кесимида, мол-мулк солиғидан 4 трлн сўм ўтган йилга нисбатан 63%, ер солиғидан 5,3 трлн сўм ўтган йилга нисбатан 30%, айланмадан олинадиган солиқдан 2,5 трлн сўм ўтган йилга нисбатан 52%, қўшилган қиймат солиғидан 32,8 трлн сўм ўтган йилга нисбатан 28%, жисмоний шахслар даромад солиғидан 24,3 трлн сўм тўланган ва ўтган йилга нисбатан 28 % га ўсиш қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса, Тошкент шаҳрида 21,3 трлн сўм, Фарғона вилоятида 4,3 трлн сўм, Самарқанд вилоятида 4,2 трлн сўм, Бухоро вилоятида 3,2 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 2,4 трлн сўм, тушумлар таъминланган бўлиб, қолган қисми бошқа ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади.

97% солиқлар ихтиёрий тўлаб берилди.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 2023 йил 1 январь ҳолатига 175 минг 604 тага етиб, ўтган йилга нисбатан 32 минг 693 та кўпайган.

Солиқ солиш бўйича қонунчиликка киритилган асосий янгиликлар

2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси (ҚҚС) 15%дан 12%гача пасайтирилди. Шу санадан барча реализацияларда ҚҚС ставкаси 12% кўрсатилиши лозим.

Қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммасини қоплаш юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати 60 кундан 30 кунгача қисқартирилди. Шу билан бирга ҚҚС тўловчининг гувоҳномаси вақтинча тўхтатилганда ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси кейинчалик гувоҳноманинг амал қилиши тикланганида, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган сумма солиқ тўловчида ва унинг харидорларида гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан ҳисобга олинади.

Айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4% дан 25% гача белгиланган ставкалари унификация қилиниб, 4% миқдоридаги ягона ставка белгиланди. Бунда айрим солиқ тўловчилар учун Солиқ кодексида белгиланган 3, 2 ва 1 фоизли ставкалар сақланиб қолди.

Тадбиркорлик субъектларига айланмаларидан келиб чиқиб солиқ тўлашда енгилликлар берилди. Хусусан, тадбиркорлар ихтиёрий асосда жами даромад суммаси 500 млн сўмдан ошмаганда йилига 20 млн сўм, 500 млн сўмдан ошганда – йилига 30 млн сўм қатъий белгиланган суммани тўлашга ўтишни танлашга ҳақли. Бунда йиллик сумма тенг улушларда ҳар ойда, календарь ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай тўланади. Мазкур солиқни тўлашга ўтиш учун кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин, 2023 йил 1-январдан ўтиш учун эса 25 январдан кечиктирмай хабарнома тақдим этишлари лозим. Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтишда қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчиларнинг дивидендлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

2022 йил 1 сентябрдан фойда солиғини тўлашга ўтган жами даромади 10 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчиларга 2023 йил 7,5% ставкада бир йил давомида, жами даромади 10 млрд сўмдан ошганларга икки йил давомида 7,5% ставкада фойда солиғини тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Report Page