2023 йил- картошка ҳосили учун тараддуд

2023 йил- картошка ҳосили учун тараддуд

Самарқанд вилояти


Жорий йилнинг 15 июлида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари Ш.Ғаниев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан 2023 йил ҳосили учун асосий майдонларга экиладиган картошкага талаб этиладиган уруғлик заҳирасини яратиш, уларни музлаткичли ва оддий омборхоналарда сақлаш бўйича берилган вазифаларини амалга ошириш юзасидан   Вилоят Ўсимликлар каратини ва ҳимояси бошқармаси томонидан 2023 йил майдонларга экиладиган картошка заҳирасини жамғариш, унинг фитосанитар тоза ва карантин объектларидан ҳоли омборхоналарда сақланиши устидан тизимли назорат ўрнатилиб, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун зарур кимёвий препаратлар заҳирасини яратиш ва агрокимё хизматларини кўрсатиш каби манзилли ва тизимли ишларни амалга ошириш белгилаб олинган.


Шунингдек, уруғликларнинг тиним даврида зараркунанда ва касалликлар тарқалишини ҳамда зарар етказишини олдини олиш мақсадида доимий мониторинг юритиш ва қарши кураш чораларини кўриш каби ишлар амалга оширилмоқда.


Самарқанд вилоятида 2023 йилда асосий майдонларга картошка экадиган 4 285 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари мавжуд. 20 000 гектарга картошка экиш режалаштирилган бўлиб, 54 290 тонна уруғлик талаб этилади. Шу боис ҳам вилоят бўйича 54 290 тонна уруғлик картошка жамғариш режаси қўйилган. Мавсум бошидан картошканинг R1 авлодидан 17 738 тонна (32,7%) уруғлик жамғарилган. Шундан, 7 493.0 тоннаси совуткичли омборхоналарда, 10 245 тоннаси эса оддий омборхоналарда сақланмоқда.




Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати


Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin                       





Report Page