2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади

2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-405-сон қарори билан 2023–2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга кўра:

🔸 25 млн 169 минг гектар Ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш;

🔸 8 млн 200 мингдан ортиқ Бино ва иншоотларни ўлчаш ва уларнинг электрон базасини яратиш;

🔸 9 370 та маҳаллалар чегараларини белгилаш;

🔸 111 та тумандаги ер ресурсларини хатловдан ўтказиш; 

🔸 1 665 та Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ва яна бир катор прогноз кўрсаткичлар белгиланди.

Карор билан фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш вертикал бошқарув тизими ҳамда яккабошчилик асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

“Геоинновация маркази” ДУК тузилмасида геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш лабораторияси, кадастр соҳасида илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича таянч докторантура фаолияти, Фазовий маълумотлар соҳасида стандартлаш бошқармаси ҳамда Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилиши белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ Кадастр агентлиги органларига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани Ички ишлар вазирлигининг “E-ma’muriy ish” тизими билан тўлиқ интеграция қилинган махсус мобил дастур орқали электрон ҳужжат шаклида тузиш имкониятини яратилиши белгиланди.

Қарор билан қуйидаги ишларни бажариш белгиланди:

🔹 Кадастр агентлиги тизимида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш;

🔹 Геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил этиш;

🔹 2023–2025-йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш;

🔹 Давлат координаталар тизимидан (СК-42) бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқиш;

🔹 Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотларни тақдим этиш геопорталини яратиш.

Шу билан бирга қарор билан Кадастр агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг таркибий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Report Page