2022 йилнинг биринчи ярмида меҳнат тартибини бузган 5мингдан ортиқ мансабдорга 12 млрд. сўмдан ортиқ жарима қўлланилди

2022 йилнинг биринчи ярмида меҳнат тартибини бузган 5мингдан ортиқ мансабдорга 12 млрд. сўмдан ортиқ жарима қўлланилди

Расмий хабарлар

Жорий йилнинг 6 ойи давомида 14 мингта корхоналарда назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, унда 41 минг 150 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган, уларни бартараф этиш бўйича иш берувчиларга 5 минг 688 та ёзма кўрсатма ва 1 минг 866 та тақдимнома киритилди, 5 минг 935 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 12 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда маъмурий жарималар қўлланилди.

 3 минг 146 та ҳолатда иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаслик, 3 минг 123 та ҳолатда таътиллар бериш тартибига риоя этмаслик, 1 минг 627 та ҳолатда аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 1 минг 116 та меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини бузиш, 782 та ҳолатда меҳнат шартнома тузмасдан, норасмий равишда ходимлар меҳнатидан фойдаланиш, 756 та ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек 13 минг 868 та холатда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик аникланган. Жумладан, 1 минг 835 та ҳолатда ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги йўл йўриқларидан ўтказилмасдан ишлашига рухсат берилган, 1 минг 605 та   ҳолатда корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш ташкил этилмаган, 878 та ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиқилмаган, 796 та ҳолатда ходимлар махсус кийимлар билан таъминланмаган, 719 та корхоналарда ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилмаган, 639 та ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилмаган, меҳнат шароитлари аттестациядан ўтказилиши мажбурий бўлган 501 та корхоналар ушбу аттестацияни ўтказмаган.

 жорий йилнинг 6 ойи давомида ишлаб чиқаришда юз берган 357 бахтсиз ҳодисалар белгиланган тартибда махсус текширилди, шулардан 76 таси  ўлим билан тугаган, 257 таси  та оқибати оғир ва 24 таси гурухий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этди.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 105 нафар  ходим ҳалок бўлган, 277 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 9 нафари енгил тан жароҳати олган.

Текшириш жараёнида 2 минг 423 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 284 та ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 207 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 458 млн. сўмдан ортиқ миқдорда маъмурий жарималар қўлланилди.

Конун бузилишларнинг энг кўп халқ таълимида, яъни 11 минг 916 та ҳолатда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган.

 4 минг 881 та   тиббиётда, мактабгача таълим ташкилотларида 3 минг 905 та, 2 минг 237 та  қишлоқ хўжалигида, 1 минг

977 та  ҳолатда қурилишда, 1 минг 127 та  олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, 716 та нефт-газ корхоналарида, 552 та транспорт соҳасида, 444 та саноат корхоналарида ва 356 та савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслари томонидан конун бузилиш содир этилган.

Ходимларни бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

жорий йилнинг ўтган даврида 623 нафар ходимлар ноқонуний ишдан бўшатилганлиги сабабли ишга тикланди, шундан 287 нафари аёлларни ташкил этади;

1 минг 584 нафар фуқароларни жами 8 млрд. сўмга яқин миқдордаги иш ҳақларини ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалар киритилиб, ундириб берилди;

24 та ҳолатда бахтсиз ҳодисалар туфайли ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 1 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги товон пуллари ундириб берилди;

11 минг 604 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши натижасида 6 минг 551 та мурожаатлар қаноатлантирилди ва 4 минг 57  нафар фуқароларни бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди, 4 минг 546 нафар фуқароларга тегишли маслаҳат ва тушунтиришлар берилди;

корхона ва ташкилотларда иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ходимларни ишга жалб этишда қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида доимий равишда мониторинглар ўтказилмоқда, ушбу мониторинглар давомида 194 та ходимларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, иш берувчиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўлланилиши юзасидан жами

2 минг 959 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 117 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган, 219 таси ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган 2 минг 27 маротаба иш берувчилар билан жойларда семинарлар ўтказилган.


Report Page