2022 йилнинг биринчи чорагида саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш талаб ва қоидалари  13 минг мартадан кўпроқ бузилган

2022 йилнинг биринчи чорагида саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш талаб ва қоидалари  13 минг мартадан кўпроқ бузилган

Расмий хабарлар

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.

2022 йилнинг 1-чораги давомида:

Радиация ва ядро хавфсизлиги

Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида

Нефт ва газ соҳасида

Геология-қидирув ишларини олиб боришда

Кимё, нефть-кимё ва металлургия соҳаларида

Газ хўжалигида

Буғ қозонлари, кўтариш иншоотлари ва путур етказмайдиган назоратда

Донни сақлаш ва қайта ишлашда

Темир йўл транспортида хавфли юкларни юклаш, тушириш ва сақлашда саноат хавфсизлиги таъминланиши назорат қилинган.

 

Қўмита давлат инспекторлари томонидан назорат остидаги корхона ва ташкилотларда 863 та давлат назорати, 2 111 та назорат-профилактика тадбири ўтказилди.

Натижада саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш талаб ва қоидаларининг  13 минг мартадан кўпроқ бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Текширувлар вақтида аниқланган камчиликлар юзасидан бахтсиз ҳодиса ва аварияларни олдини олиш мақсадида 9 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди.

660 нафар  муҳандис-техник ва раҳбар ходимларга нисбатан маъмурний жазо чоралари қўлланилди ҳамда 518 130 000 сўм жарима солинди.

Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда жорий йилнинг 1-чораги давомида  14 та бахтсиз ҳодисага  йўл қўйилди.  булардан 4 та ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган (солиштириш учун: 2021 йилнинг шу даврида 18 та бахтсиз ҳодиса рўй берган бўлиб, уларнинг 3 таси ўлим билан тугаган).

 

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари томонидан   қўмитага   ўрнатилган тартибда ҳисобга олиш учун жами 1151 та экспертиза ҳулосаси тақдим этилган бўлиб, булардан 222 таси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари,

640 дан ортиғи  таси хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмалар, хавфли ишлаб чикариш объектларининг декларация ҳужжатлари,

283 таси хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш бўйича экспертиза хулосаларидир.

Шунингдек,

Радиоактив чиқиндиларнинг аҳолига ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш, ҳамда уларнинг ўз вақтида кўмилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда 62 дона ишлатилмаётган радиоактив ифлосланган элементлар «Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти» давлат унитар корхонаси («РРЧКП» ДУК) томонидан кўмилиши таъминланди.

 

“HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ газ қувурларининг ҳимоя ҳудудларида ўзбошимчалик билан қурилган объектларни аниқлаш бўйича хатлов ўтказилиб, натижада газ қувурларнинг ҳимоя худудларига ўзбошимчалик билан 2 800 дан ортиқ бино-иншоот қурилганлиги аниқланди.

Ҳимоя масофасида ўзбошимчалик билан қурилган объектларнинг 2 029 тасини бошқа хавфсиз жойга кўчириш имконияти мавжуд бўлиб, Ҳозирги вақтга қадар 140 та объект хавфсиз жойга кўчирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишув  асосида республикада фаолият олиб бораётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ва хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳисобланган техник қурилмалар мавжуд 151 ташкилотда текшириш ўтказилди

аниқланган камчиликлар юзасидан жавобгар шахсларга белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.

“TEXNOPARK” МЧЖнинг мурожаатига асосан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларда ўрнатилган “TEXNOPARK” МЧЖ томонидан ҳамда бошқа корхоналарда ишлаб чиқарилган лифт қурилмалари жойига чиқиб ўрганилди ҳамда  335 та лифт қурилмаси қaбул қилиниб рўйхатга олинди.

 

2022 йил 1-чораги давомида назорат остидаги корхона ва ташкилотларда саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтириш ишлари ва семинарлар ташкил этилди.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг яна бир муҳим таркибий тузилмаларидан бири бўлган Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган  қисм бўлинмалари хизмат кўрсатилаётган корхоналар ҳудудида содир бўлган 13 та фавқулодда ҳодиса, шу жумладан 10 та авария оқибатларини бартараф қилишга жалб қилинган.

116 та тактик-ўқув тайёргарлик машғулотлари, шулардан 19 таси хизмат кўрсатадиган корхоналарда ўтказилди.

Хизмат кўрсатилаётган корхоналарда 596 та профилактик тадбир ўтказилди.

1898 ҳолатда ягона хавфсизлик қоидалари ва қўлланмалар талаблари бузилганлиги аниқланган.

Аниқланган қоидабузилишларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.



Report Page