2022 йилнинг биринчи чорагида «Саховат ва кўмак» жамғармасига 92 млрд. сўм келиб тушди

2022 йилнинг биринчи чорагида «Саховат ва кўмак» жамғармасига 92 млрд. сўм келиб тушди

Расмий хабарлар

Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Ўтган 1 чорак давомида жамғарма ҳисобига 92 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йиғилди. Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича салкам 40 миллиард сўм, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари ҳисобидан эса 11 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ жамғарма ҳисоб рақамига келиб тушди. Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар 40 миллиард 590 миллион сўмни ташкил этди.

Ўтган бир чорак давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарйиб 35 минг оилага 44 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Жумладан, салкам 10 минг аҳолига кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 3 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилган бўлса, 1389 оилага 3 миллиард 669 миллион сўмлик дори-дармон воситалари олиб берилди. Бундан ташқари, қарийб 16 минг оилага 30 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдамлар ажратилди.  

Жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”ига кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган 1 чорак давомида “Темир дафтар”га кирган 25 минг нафардан фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга салкам 45 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Жумладан, “Темир дафтар”га кирган ишсиз фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун 15 миллиард сўмдан зиёд, уларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард, соғлигиғини тиклаш учун эса 10 миллиард сўмга яқин малбағ ажратилди. Бундан ташқари, салкам 12 минг нафар “Темир дафтар”га кирган фуқароларни кундалик истеъмол маҳсулотларини харид қилиш учун 3 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди. Уларнинг фарзандларини умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини таъминлаш учун эса 1 миллард сўмдан зиёд маблағ сарф этилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмати қилаётир. Ўтган бир чорак давомида мазкур дафтарга кирган 3 минг нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 6 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз 308 нафар хотин-қизни ўзини-ўзи банд қилиши учун 1 миллиард 139 миллион сўм маблағ йўналтирилди. 1282 нафар аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 2,5 миллард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг соғлиғини тиклаш учун 1 чоракнинг ўзида 1 миллиард 400 миллион сўмга яқин пул ажратилди.

 “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини маҳаллий кенгашларнинг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди. 


Report Page