2022 йилда юқумли касалликларга қарши эмлаш учун 205 млрд сўм ажратилди ва эмлаш қамрови 98 фоизга етказилди
https://t.me/aoka_uzАОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамаот саломатлиги қўмитаси томонидан Аҳолининг эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтказилган профилактик, эпидемияга қарши ҳамда мақсадли эмлаш тадбирлар натижасида, сўнгги 5 йилда айрим касалликлар тугатилди, кўплаб касалликлар динамикасида кескин пасайиш кузатилди.
2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш учун 205 млрд сўм ажратилди, бу маблағлар 2017 йилда ажратилган маблағларга нисбатан 10 бараварга кўп ва эмлаш қамрови 98 фоизга етказилди. Сўнгги 5 йил давомида эмлаш календарига 4 турдаги янги вакциналар киритилди.
Натижада 2017 йилда қизамиқ ва қизилча касаллиги, 2018 йилда безгак касаллиги тугатилганлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сертификатлари олинди, ўлат, вабо, шол, дифтерия, қоқшол касалликлари умуман қайд этилмади. 2022 йил якунига келиб 2018 йилга нисбатан бруцеллёз 30 фоизга (242 та ҳолат), вирусли гепатитнинг “В” тури 96,4 фоизга (188 та ҳолат), вирусли гепатитнинг “С” тури 89,9 фоизга (62 та ҳолат), ОИВ инфекцияси 4,2 фоизга (172 та ҳолат)га камайди.
Сўнгги бир йил давомида Европа ва Жаҳон савдо ташкилотлари ва халқаро талаблардан келиб чиқиб, таълим, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа соҳалар бўйича 37 та санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинди ва халқаро андозаларга мослаштирилди.
Соҳа ривожи учун ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида 243,4 млн долларлик 5 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
1. Республика иммунопрофилактика тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида ГАВИ ташкилотидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган 17,0 млн долл миқдорида грант маблағлари ҳисобига 13 та вакциналарни сақлаш омборлари янгидан қурилди, 17 та катта ва 206 та кичик хажмдаги рефрежираторли автранспорт воситалари қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва туман(шаҳар) бўлимларига тарқатилди.
2. Корея ҳукумати KOICA (Корея халқаро хамкорлик ташкилоти) иштирокида “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар билан касалланган беморларни ташҳислаш самарадорлигини ошириш” грант лойиҳаси асосида 6 млн долл қийматига эга лойиҳаси доирасида қўмитанинг 8 та ҳудудий бошқармаларини бактериология ва паразитология лабораториялари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
3. Ислом Тараққиёт Банкининг 17,44 млн долл маблағларига 98 та санитария-гигиена лабраторияларига 108 турдаги асбоб-ускуналарни ҳарид қилинди.
4. АҚШнинг СДС ташкилоти билан ҳамкорликда Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб антибиотикка чидамлиликни аниқлаш бўйича марказ ташкил этилди. Бу марказнинг иши асосан касаллик қўзғатувчиларига антибиотикларга сезувчанликни ўрганади, антибиотиклардан тўғри фойдаланилади ва оғир асоратлар олди олинади,
Бундан ташқари, ахборот-коммуникация тизими тубдан такомиллаштирилади, кадрлар касбий тайёргарликдан ўтказилади ва ўта хавфли инфекциялар тарқалишини реал вақтда назоратини олиб бориш имкониятини яратувчи ягона тизимини яратишга эришилади.
5. Қўмита қошида Миллий референс лабораторияси ишга туширилди. Ушбу референс лабораторияни қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун, жами 20,5 млрд сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, республика бўйича 170 дан ортиқ ПЗР аппаратлари билан жиҳозланган полимераза занжир реакцияси усулида таҳлил ўтказишга ихтисослашган вирусологик лабораториялар фаолият кўрсатмоқда.
Миллий референс лабораторияси ва 13 та таркибий лабораториялари халқаро аккредитациядан ўтказилди.
Ушбу лаборатория мажмуалари томонидан ўтказилган хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича таҳлил натижалари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти жараёнларида дунё мамлакатларида тан олинади.
Қўмитанинг илмий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, фаолият юритаётган фан номзоди ва фан доктори илмий унвони бўлган ходимлар ойлик маошига қўшимча Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 ва 60 фоизлик базавий молиялаштириш йўлга қўйилди.
қўмита тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари молиялаштирилиши давлат бюджети ҳисобига ўтказилди.
2022 йилнинг ўзида 8 нафар фан номзоди, 3 нафар фан докторлари ўз диссертацияларини ҳимоя қилишди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг илмий-амалий журнали ташкил этилиб рўйхатдан ўтказилди ва ҳар чоракда бир маротаба нашр этиш йўлга қўйилди. Ҳозирда журналнинг 4 та сонида 260 та мақолалар чоп этилди. Шу жумладан, маҳаллий илмий журналларда 19 та мақола чоп эттирилди.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маҳаллий ишлаб ишлаб чиқарувчилар томонидан экспорт қилиш ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан импорт қилинаётган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштирилиб берилишда асоссиз ҳаражатлар қилинишига, ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни бартараф этиш мақсадида, тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.
Бугунги кунга қадар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланадиган 1788 та экспортёр корхоналар рўйхати шакллантирилди. Уларга 1452 нафар қўмита ходимлари бириктирилиб, 1788 та экспортёр корхоналарда мониторинг ўтказилди, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Четдан олиб келинадиган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун қўшимча равишда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келганлик тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура) нусхалари ҳамда ишлаб чиқарувчининг келиб чиқиш мамлакати сертификати (товарнинг келиб чиқиши тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда) нусхалари тақдим этилиши шарт эди, қарор билан бу ҳужжатларини талаб этилиши бекор қилинди. Бунда санитария-эпидемиологик хулосалар расмийлаштириш жараёни 30 фоизгача қисқартирилди.
Шу билан бирга, четдан олиб келинаётган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса-муддати кўрсатилмасдан берилар эди қарор билан четдан олиб келинаётган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиология хулосаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба бериш жорий этилди.