2022 йилда тадбиркорларга нисбатан 20 928 та қонунбузилиш ҳолати содир этилган

2022 йилда тадбиркорларга нисбатан 20 928 та қонунбузилиш ҳолати содир этилган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ҳасанов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ 2022 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот:

Тадбиркорлик субъектларидан Бизнес-омбудсманга жами 9 850 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 4 319 та ҳолатда (48 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

- 18 фоизи солиққа оид;

- 14 фоизи ер, кадастр ва архитектура билан боғлиқ;

- 14 фоизи банк, кредитга боғлиқ;

- 9 фоизи инфратузилмага оид;

- 6 фоизи суд ва бошқа масалаларидаги мурожаатларга тўғри келади.

Тадбиркорларга нисбатан содир этилган 20 928 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 2 591 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан 2 126 нафар мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва 5,1 млрд сўм жарима қўлланилди.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг ҳусусиятлари бўйича тўхталадиган бўлсак:

797 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;

675 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш;

414 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш;

240 та ҳолатда бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келади.

Аниқланган ва кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларнинг аксарияти, яъни:

Ҳудудулар кесимида Наманган вилоятида 243 тани, Самарқанд вилоятида 205 тани, Тошкент шаҳрида 189 тани ва Қашқадарё вилоятида 183 тани ташкил этган бўлса;

Ушбу кўрсаткич соҳалар кесимида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тизимида 321 та, Солиқ идораларида 250 та, Қурилиш вазирлиги тизимида 194 та ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимида 179 тага тўғри келди.  

Шу билан бирга, тадбиркорлар манфаатларида 51,3 миллиард сўмлик даъволар киритилди.

Амалга оширилган ишлар натижада ноқонуний қабул қилинган 198 та қарор ва ҳужжат бекор қилиниб, 123 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, тадбиркорларнинг 436 гектар ер майдонига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланди.

Ҳурматли тадбиркорлар, агар фаолиятингизда давлат органлари томонидан тўсқинлик яратилаётган бўлса, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади.

Report Page