2022 йилда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 18 597 та (6 307 гектар) ҳолат аниқланди

2022 йилда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 18 597 та (6 307 гектар) ҳолат аниқланди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди:

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

2022 йил давомида амалга оширилган ер ва кадастр назорати тадбирлари тўғрисида маълумот:

✔️ I. Ер назорати йўналишида 2022 йил даврида республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 18 597 та ёки 6 307 гектар ҳолат аниқланди.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида:

Агентлик органлари томонидан 18 389 та (6 157,5 га) ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 9 927 таси (4 957,8 га) фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилди;

ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 8 138 та (1 185,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 4 583 та (635,0 га) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди, бошқа ҳолатлар бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Шунингдек, расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун 1 644 та (705,3 га) ҳолатда прокуратура органларига ҳамда 3 850 та (613,3 га) ҳолатда мажбурий ижро бюросига юборилди.

✔️ II. Ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўрилишини таъминлаш бўйича:

2 135 та (15 130,4 га) ҳолатда ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, 1 919 та (14 099,7 га) ҳолатда ҳокимликларга тақдимномалар киритилиб, шундан 179 та ҳолатда (3 716,6 га) ер майдонларининг туман ҳокимликлари захирасига қайтарилиши таъминланди, шунингдек 216 та ҳолатда (1 030,7 га) судларга тўғридан тўғри даъво киритилди.

✔️ III. Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилиб, ҳисобот даврида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

✔️ IV. 2022 йил давомида мулкка бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида ваколатга органга мурожаат этмаслик ҳолати бўйича жами 23 292 та ҳолат аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Report Page