2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм (114%) божхона тўловлари ундирилган

2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм (114%) божхона тўловлари ундирилган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев маълум қилди:

2022 йилда божхона органлари томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тартиботларини соддалаштириш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган кенг қамровдаги ислоҳотлар, чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Давлатимиз Раҳбарининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришда муҳим рол ўйнамоқда.

2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди ва белгиланган режа 114 фоизга бажарилди.

Тадбиркорлик субъектларини қуллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 56,6 трлн сўм миқдорида имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди.

Шунинглек, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тартиботлари соддалаштирилиб, ўтган йилда тадбиркорлар 5,6 трлн сўм миқдоридаги божхона тўловларини тўлашда ушбу имкониятдан фойдаланишди.

Тизимда “Рақамли божхона” тамойилини кенг жорий қилиш мақсадида ўтган йилда 11 та ахборот тизими, 13 та электрон хизмати, 3 та мобил илова ишга туширилди. Ўзаро маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш мақсадида 12 та давлат идораси ва 9 та хорижий авиакомпаниянинг ахборот тизимлари билан интеграциялашув амалга оширилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирда экспортда 86 % ва импортда 76 % товарлар соддалаштирилган тартибда, яъни божхона кўригисиз расмийлаштириш тартиби қўлланилмоқда.

Натижада расмийлаштирув вақти экспортда 4,5 баробар, импортда эса

2 баробар қисқарди. Божхона кўриклари сони 1,7 марта камайиб, самарадорлик                 41 фоизга ортди;

Бундан ташқари, декларацияларни автоматик рўйхатга олиш тизими жорий этилди. Аввал ушбу жараёнга 2-3 соат сарфланган бўлса, ҳозир 5 дақиқада амалга оширилмоқда.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги 11 та халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида такрорий назорат функцияларини бартараф этилиб, “Масофавий божхона назорати” тизими жорий этилди.

Эндиликда вилоятлар марказлари ва қадимий шаҳарларда ҳам божсиз савдо дўконлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда бундай дўкон илк бор Самарқанд шаҳрида иш бошлаган бўлса, келгусида Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари марказларида, Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк”, Андижоннинг “Дўстлик” чегара божхона постларида ҳам “Duty Free” дўконларини очиш ишлари олиб борилмоқда.

Республикамиз божхоначилари томонидан 2022 йилда аниқланган                 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ўтган йилда 749 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 42 фоизга ошган. Шунингдек, 316 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар, 5,3 минг дона психотроп моддалар қонунбузарлардан олиб қўйилди.

Бундан ташқари қиймати 14,6 млрд сўмлик 38 кг.дан зиёд тилла

ва бошқа заргарлик буюмлари аниқланди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан          5 фоизга кўп деганидир.

Шунингдек, божхона чегаралари орқали 2021 йилга нисбатан                         6,7 баробарга кўп миқдорда, яъни 4,5 млн долларга тенг нақд хорижий валюталар ушлаб қолинди.

Божхона органларининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари натижасида        2022 йилда қиймати 19,8 млрд сўмлик 1 млн. 620 минг қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.

Халқимизнинг бой маданий ва тарихий бойликларини асраб қолишда божхона ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, ўтган йилда 1565 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 15 фоизга ошган.

Божхона органлари ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасидаги ислоҳотларга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

2022 йилда Қоракўл туманида эса 330 ўринли янги мактаб қуриб фойдаланишга топширилди, Кўкдала туманида 105 - ўрта мактабнинг 180 ўринли ўқув биноси таъмирланди ва қўшимча 180 ўринли янги ўқув биноси қурилди, Гурлан туманида “Ёшлар спорт мажмуаси” қуриб, фойдаланишга топширилди.

Божхона органлари томонидан республиканинг барча Саховат                        ва Мурувват интернат уйлари ҳолати ўрганилиб, васийликка олинган кексалар, ногиронлиги бўлган эркак ва аёллар ҳамда болаларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

2023 йилда эса божхона органлари томонидан экспортга товарларни чиқариш тартиботларини кескин соддалаштиришга қаратилган “Экспорт уч қадамда” лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

 


Report Page