2022 йилда ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, 8555 тонна доривор ўсимликлар хом-ашёсини тайёрланади

2022 йилда ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, 8555 тонна доривор ўсимликлар хом-ашёсини тайёрланади

Расмий хабарлар

Сўнги йилларда доривор ўсимликларни етиштириш ва хомашёсини тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, мамалакатимиздаги фармацевтика корхоналарининг доривор ўсимликлар хомашёсига бўлган талабини янада яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қатор қарорлари қабул қилинди.

Мазкур қарорлар ижросига кўра, республикамизнинг барча ҳудудларидаги ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликлар плантациялари ташкил қилиниб, хомашёларини етиштирииш йўлга қўйилди.Жумладан,

2017 йилда ўрмон хўжаликларида 1923 гектар(топшириқ 1980 гектар бўлиб амалда 103 фоизга бажарилган) майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг маданий плантациялари барпо қилиниб, 4022 тонна (топшириқ 3985 тонна бўлиб амалда 101 фоизга бажарилган) доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар хом-ашёси тайёрланди. Маданий ҳолда етиштирилган доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг турлари 45 тага етказилди.

2018 йилда тизим ўрмон хўжаликларида 3000 гектар (топшириқ                 1962 гектар бўлиб амалда 153 фоизга бажарилган) майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияларини ташкил этилди ва 4510 тонна (топшириқ 4454 тонна бўлиб амалда 101 фоизга бажарилган) хомашёси тайёрланди. Маданий ҳолда етиштириладиган турлари 52 тага етказилди.

2019 йилда тизим ўрмон хўжаликларида 2990 гектар (топшириқ            2046 гектар бўлиб амалда 146 фоизга бажарилган) майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияларини ташкил этилди. Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ҳажми 4910 тоннага (топшириқ 4761 тонна бўлиб амалда 104 фоизга бажарилган) етказилди. Маданий ҳолда етиштириладиган турлари 58 тага етказилди.

 2020 йилда тизим ўрмон хўжаликларида 3500 гектар (топшириқ            3243 гектар бўлиб амалда 108 фоизга бажарилган) майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияларини ташкил этилди. Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ҳажми 5800 тоннага (топшириқ 5789 тонна бўлиб амалда 100.1 фоизга бажарилган) етказилди. Маданий ҳолда етиштириладиган турлари 61 тага етказилди.

2021 йилда тизим ўрмон хўжаликларида 5000 гектар (топшириқ            3992 гектар бўлиб амалда 125 фоизга бажарилган) майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияларини ташкил этилди. Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ҳажми 8000 тоннага (топшириқ 6947 тонна бўлиб амалда 115.2 фоизга бажарилган) етказилди. Маданий ҳолда етиштириладиган турлари 64 тага етказилди.

2022 йилда  тизим ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиб, 8555 тонна доривор ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4901-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 124-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди.

Илмий марказ қошида 4 та Доривор ўсимликлар интродукцияси ва агротехникаси лабораторияси, Доривор ўсимликлар фитокимёси ва стандартизацияси лабораторияси, Доривор ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси, Доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш технологияси лабораторияси ташкил этилди.

Ушбу қарорга асосан бугунги кунда Марказ томонидан доривор ўсимликларни етиштириш, хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича 

14 та амалий ва инновацион лойиҳалар мавзулари шакллантирилиб, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилди.

Қўмита тизимдаги 54 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан

195,1 гектар майдонда 8 турдаги (лаванда, розмарин, маврак, тимян, годжи ва бошқ)  ноёб доривор ўсимликларнинг тажриба плантациялари барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 505-сон қарори билан янги Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилди ва туман ҳокимларининг қарорлари билан янги ташкил этилган Ғаллаорол ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига 37870 гектар, Когонга 1000 гектар ҳамда Ургутга 10577 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги

ПҚ-5157-сон қарорига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 9 та олий таълим муассасасида “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

2022 йил баҳор мавсумида қўмита тизимдаги 27 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 11.5 гектар майдонда ноёб турдаги голубика, малина, смородина доривор ўсимликларнинг оналик тажриба плантациялари барпо этилди.

“PARADISE FLORA” МЧЖ билан ҳамкорликда “Топинамбур ўсимлигини қайта ишлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида хомашёни қуритиш, майдалаш ва қадоқлаш корхонаси ишга туширилди. Бугунги кунда маҳсулотларни қадоқлаш ва сақлаш бўйича 5 турдаги халқаро ИСО сертификати олинди.

Илмий-ишлаб чиқариш маркази билан Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида “Доривор ўсимликларни етиштириш ва хомашёларини тайёрлаш бўйича” қўлланма ишлаб чиқилди.

      Ушбу қўлланма асосида республикада доривор ўсимликлар етиштирувчи ташаббускор субъектлар ва томорқа ер эгалари малакасини ошириш бўйича ўқув курси иш режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланди ва ушбу иш режага асосан жойларда ўқув курслари ўтказилди.

    Илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан “Dorivor.info” сайти ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Фанлар академияси,Тошкент давлат аграр университети ва бошқа олий таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида доривор ўсимликларга доир илмий тадқиқотлар, янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилди. Соҳада илм-фан, илмий-тадқиқот йўналишларини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида Тошкент вилояти Пискент туманида Пискент тажриба участкаси ташкил этилди.

       Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

20 майдаги “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 251-сонли қарори қабул қилинди.

       Ушбу қарорда “Бир туман – бир маҳсулот” тамойили асосида доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар рўйхати шакиллантирилган.

       Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган ер участкаларини очиқ электрон танловга ойма-ой график асосида қўйиб бориш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган, ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ер участкаларини электрон онлайн-аукционга 2022 йил 1 августдан бошлаб ойма-ой график асосида қўйиб боришн, 2022-2026 йилларда Жиззах вилоятида заъфарон ўсимлиги маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган 2 000 гектар ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда берилишини таъминлаш ҳамда 2022 йилда заъфарон плантацияларини камида 2 бараварга кўпайтириш бўйича бир қатор вазифалар беогилаб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги “Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли фармони қабул қилинди.

       Ушбу фармон билан туманларда қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ҳудудлар кесимида ихтисослаштирилади. Бунда 2022 йилдан 2026 йилгача 36 000 гектар майдонда янги доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади.

       Яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан республика бюджетидан тегишинча Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси орқали субсидия ажратилади.


Report Page