2022 йил якунига қадар жами 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган

2022 йил якунига қадар жами 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ 2022 йил якуни билан соҳа бўйича 27,6 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, 1,8 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши, 690,0 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 981 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Шунинг билан бирга, жорий йил якуни билан 470,0 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилиниши белгиланган.

2022 йил якуни билан қиймати 1 802 млн долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва ўтган йилга нисбатан 127 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Хусусан, ушбу лойиҳаларнинг 35 таси йирик лойиҳалар, 132 таси ўрта лойиҳалар ҳамда 652 таси кичик лойиҳаларни ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилда қиймати 1,8 млрд долларлик 819 та лойиҳалар ишга туширилади ва 20,9 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сон қарорига асосан республиканинг 8 та туманида (Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Оҳангарон ва Ўзбекистон туманлари) қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш ҳамда 16 та туман ва шаҳарларда бошқа ҳудудлар билан саноат кооперацияси ташкил этилиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган.

Хусусан, бугунги кунда, мазкур ихтисослашган туманларда қиймати 1,6 млрд долларлик 150 та лойиҳа шакллантирилган ва 7,8 мингта янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу кластерларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда давлат бюджетидан 200 млрд сўм, шундан жорий йилда 101 млрд сўм ҳамда геология-қидирув ишлари учун 100 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Натижада, Янги Ўзбекистон массивларини барпо этишда объектларнинг қурилиш муддати ва таннархини камайтириш имкони яратилади.

Қурилиш материалларини кейинги беш йилликда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Хусусан,

Соҳа бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш 2026 йилга бориб қарийб 2,2 баробарга оширилади.

Қурилиш материалларининг экспорти 438 млн доллардан 1,08 млрд долларга етказилади (2,5 баробар).

Инвестицияларни ўзлаштириш 1,4 млрд доллардан 2,2 млрд долларгача оширилади (1,6 баробар).

Маҳаллийлаштирилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,9 трлн сўмга етказилади (2,1 баробар).

Шунинг билан бирга, 2022-2026 йилларда соҳада 5,8 млрд долларлик 1028 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда 39,3 мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилди.

Report Page