2022 йил 5 ойида республикада 3449 та ёнғин юз берди, 82 киши тан жароҳати олди, 48 киши ҳалок бўлди

2022 йил 5 ойида республикада 3449 та ёнғин юз берди, 82 киши тан жароҳати олди, 48 киши ҳалок бўлди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Жорий йилнинг ўтган 5 ойи даврида республикада юз берган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 567 тага (2021 йил 5 ойда 4016 та, 2022 йил 5 ойда 3449 та), тан жароҳати олганлар сони 26 тага (2021 йил 5 ойда 108 та, 2022 йил 5 ойда 82 та), ҳалок бўлганлар 8 тага (2021 йил 5 ойда 54 та, 2022 йил 5 ойда 48 та)га камайган.

Бироқ, кунларнинг кескин исиб кетиши эвазига, ҳамюртларимизнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмасликлари оқибатида юз бераётган ёнғинлар ташвишли ҳисобланмоқда.

Май ойи ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашгани кузатилмоқда.

Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 981 тани ташкил этиб, 106 таси қуриган ўсимликларни ёниши, 665 таси аҳоли турар жойлари ва 210 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.  

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар маиший кондиционер ва музлаткичлардан ҳамда тозаланмаган қуруқ ўтларнинг ёнишидан келиб чиқаётганлиги маълум бўлмоқда.

Бундай жазирама пайтларда инсон учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, ҳавони салқинлатувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланаши даражаси ортиши табиий. Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши, электр кабелларнинг қизиши ва оқибатида манфий ва мусбат симларнинг қисқа туташувига олиб келиб, ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.

Маиший кондиционерлар билан боғлиқ ёнғинларнинг олдини олиш борасида фуқароларимиз томонидан қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратишларини сўраб қоламиз:

1️⃣ Кондиционер ишлаб чиқарувчининг техник шартлари асосида ўз мутахассислари томонидан ўрнатилиши.

2️⃣ Кондиционернинг қуввати ҳисобга олинган ҳолда электр симлар ва умумий электр қутисидаги ҳимоя автоматлари ҳисоб-китоблар орқали тўғри танланиши. 

Мисол учун:

◾️ 5,3 кВт қувватига эга кондиционер, юзаси 2,5 мм дан кам бўлмаган, икки ҳимояли мис симлар орқали 25 Амперлик ҳимоя автоматига уланиши лозим;

◾️ 7,5 кВт қувватига эга кондиционер юзаси 4 мм дан кам бўлмаган, икки ҳимояли мис симлар орқали 35 Амперлик ҳимоя автоматига уланиши лозим.

Кондиционерни улашда алюмин симлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

3️⃣ Ортиқча юкланиш ва электр симларининг қизиб ёнишининг олдини олиш мақсадида, кондиционер электр узаткич (удлинитель) орқали уланмаслиги ва битта электр манбаидан бир неча электр ускуналар фойдаланмаслиги.

4️⃣ Кондиционер махсус ишланган, ерлантирилган ва соз ҳолдаги электр розеткадан қувватланиши.  

5️⃣ Кондиционернинг электр таъминоти алоҳида кабель орқали умумий электр қутисидан тўғридан-тўғри уланиши.

6️⃣ Кондиционер электр симлари ташқи ҳимоя қобиқларининг бутлиги, бир бирига пайвандлаш, оппрессовка ёки махсус зажимлар орқали уланиши ва ҳимоя автомтларига мустаҳкам маҳкамланиши лозим.

Бундай талаблар маиший музлаткичларга ҳам тааллуқли бўлиб, имкон қадар ўрнатилган хоналар қуёш нуридан ва ҳаво ҳароратининг иссиқ таъсиридан ҳимояланган бўлиши, шунда совутиш тизимининг экстремал ҳолатда тез тез ишга тушиши олди олинади ва музлаткичнинг хизмат муддати узаяди.

Юқорида қайд этилган талаблар билан бирга ҳар бир маиший техниканинг созлиги, унинг хизмат кўрсатиш муддати ва узоқ вақт давомида назоратсиз қолдирилмаслиги муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, кунларнинг кескин исиб кетиши муносабати билан, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар ўз ҳудудларини қуриган ўсимликлардан тозалашлари, уларни ёқмасликлари лозим.

Бундан ташқари, ёнувчан газ, нефть, нефть маҳсулотлари ва шу каби портлаб-ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган моддалар ва материалларни қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишга мўлжалланган объект раҳбарлари томонидан: 

◾️ ер устида жойлашган сиғимларнинг сиртини қуёш нурини қайтарувчи бўёқлар билан бўялганлиги, 

◾️ нафас олиш клапанларининг созлиги, 

◾️ портлашдан хавфли ер устидаги жиҳозларга туташ майдонларнинг қуриган ўсимликлардан тозаланганлиги,

◾️ корхоналар ҳудудида чекиш ва очиқ оловдан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қатъий режим ўрнатилганлиги,

◾️ етарли миқдорда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, 

◾️ ёнғинга қарши сув таъминотининг ҳамда ёнғин ўчириш техникаларининг (мотопомпа, ёнғин ўчириш автомобиллари) доимо соз ҳолатда бўлишининг таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. 

Ёдда тутинг, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш орқали, Сиз ўзингизни ҳамда яқинларингизни ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулкини ёнғин хавфидан ҳимоя қилган бўласиз.

Report Page