2021 йилга мўлжалланган дастур ва режалар.

2021 йилга мўлжалланган дастур ва режалар.

Қашқадарё уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

“Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти обектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қашқадарё вилоят филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2912-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 376-сонли қарорлари асосида 2021 йил учун манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апелдаги  ПҚ-2922-сонли қарори бўйича 36 та болалар майдончаси қуриш, 242 та ташқи ёритиш мосламаларини ўрнатиш ва кўп қаватли уйлар атрофидаги 12852 метр квадратдан иборат йўлакларни бетон қопламалар билан қоплаш режалаштирилган.
Ушбу мақсадлар учун 5,2 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги   ПҚ-2912-сонли қарори бўйича “Иссиқлик манбаи” ДУК ка қарашли марказий қозонхоналардаги иссиқлик турбаларини, сетовой насосларни алмаштириш, марказий иссиқлик қувурларини изоляция қилиш, янги насос ўрнатиш ва дудбўронларни алмаштириш режалаштирилган.
Ушбу мақсадлар учун 5,2 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сонли қарорлари бўйича Қарши шаҳар Шодлик маҳалласидаги кўп квартирали уйлардаги 6 дона лифтларни жорий таъмирлаш учун 300 млн. маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Қашқадарё уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page