2021 йил якуни бўйича Инспекция раҳбари баёноти

2021 йил якуни бўйича Инспекция раҳбари баёноти

UZAGROIN

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар!

Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида осон йил бўлмаган.

Шу жиҳатдан ўтган йил ҳам табиат инжиқликларига бой бўлиб, бу ҳам етмагандек пандемия оқибатлари туфайли дехкон ва фермерларимиз учун, умуман олганда барча аграр соҳа ходимлари учун синовли йил бўлди десак, тўғри бўлади.

Шунга қарамасдан, қишлоқ ва сув ҳўжалиги соҳасининг барча йўналишларида Инспекциянинг 3 минг нафарга яқин ходимлари билан қишнинг совуқ, ёзнинг жазирама иссиғида ҳамда карантин кучайтирилган пайтларда ҳам олдимизга қўйилган топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида бажаришга барча имкониятларни ишга солиб, қатор ижобий кўрсаткичларга эришдик.

Буни биз 6-8 январь кунлари туманларда ва 10 январда эса вилоят бошқармаларда 2021 йил якунлари ва 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган Инспекция марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирокида ўтказилган ҳисобот йиғилишларида гувоҳи бўлдик.

Бугун эса Мен Сизлар ҳамда жамоатчилик олдида Агроинспекция томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишларимиз, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалар ҳақида ҳисобот бераман.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчиликларида барча соҳаларда бўлгани каби, аграр соҳада ҳам жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган 10 йиллик стратегияси тасдиқланиб, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишда оғишмай мехнат қилаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари ютукларга эришмоқда.

Жумладан, ўтган 2021 йил давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида  жами 161 минг 433 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан  97 минг 487 та ҳолатда қонунбузилишлар аниқланди.

Аниқланган қонунбузилишлар бўйича тегишли идораларга 60 минг 878 та кўрсатма, 5 минг 996 та тақдимнома ва 133 минг 166 та огоҳнома киритилди.

Текшириш натижалари бўйича ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан 30 минг 51 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, 5 млрд. 628 млн.сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди, 5 минг 127 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунбузилишлар юзасидан 5 минг 248 та ҳолатда 6 млрд. 316 млн сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди.

Агротехник тадбирларни ўтказиш устидан ўз вақтида назорат ўрнатилиши натижасида 10 млрд. м3, шу жумладан суғориш мавсумида 8 млрд. м3 сув иқтисод қилинди, қишлоқ хўжалиги экинларини кўллатиб суғориш, сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш ҳолатларини жойида бартараф этиш орқали 2,6 млрд.м3 сув ресурсларини ортиқча исроф бўлишининг олди олинди.

Шунингдек, Техника ҳолатини назорат қилиш соҳасида  Инспекция ахборот тизими Мажбурий ижро бюроси, Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилиниб, қоғозда ахборот алмашиш, маълумот олиш, электрон шаклга ўтказилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар учун оммалашган электрон тўлов тизими орқали ҳақ тўлаш имконияти яратилди.

Техникалар мулк эгаларига техник кўрик учун хабардор этишнинг электрон “СМС хабарнома” дастури ишга туширилди.

Техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш учун 14 дона замонавий мобил техник кўрикдан ўтказиш жиҳозлари харид қилинди.

Ахборот базасига киритилган 320 мингга яқин техникаларнинг 225 мингтаси ёки 71 фоизи техник кўрикдан ўтказилишига эришилди.

Республика бўйича жами 179 мингта техникага 143 мингта техник паспорт ва техник гувоҳнома, механизаторларга 36 мингта тракторчи-машинист гувоҳномаси янги ID картали пластик шаклда берилди.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш соҳасида 280 минг тонна дон экинлари, 57 минг тонна уруғлик чигит, 250 минг тонна картошка ва 35 минг тонна бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштирилиши, апробациядан ўтказилиши, қайта ишланиши ва хўжалик субъектларига сифатли уруғлик етказиб берилиши назоратга олинди.

2022 йил ҳосили учун сифатли, сара уруғлик тайёрлаш мақсадида 3 минг 777 нафар хўжаликнинг 121,3 минг гектар уруғлик пахта, 3 минг 172 нафар хўжаликнинг  93,6 минг гектар уруғлик ғалла, 310 нафар хўжаликнинг 4,9 минг гектар уруғлик шоли ва 3 минг гектар уруғлик картошка майдонларида дала апробация кўриги ўтказилиши устидан тизимли назорат ўрнатилди.

Натижада, уруғлик талабларига жавоб бермайдиган 20,3 минг гектар уруғлик пахта, 17,7 минг гектар уруғлик ғалла, 857 гектар уруғлик шоли ва 86 гектар уруғлик картошка майдонлари аниқланиб, яроқсиз деб топилди ва уруғлик мақомидан чиқарилиши таъминланди.

Ғалла уруғчилиги соҳасида 2022 йил ҳосили учун уруғлик тайёрлаш цехлари томонидан 276,1 минг тонна давлат стандарти талабларига жавоб берадиган сара уруғлик дон тайёрланишга эришилиб, сертификатланган уруғликларни жойларда ташкил қилинган 184 та уруғлик дон тарқатиш шохобчалари орқали тарқатилиши назоратга олинди.

2021 йилда тайёрланган 1 минг 798 тонна уруғлик чигит, 6 минг 794 тонна уруғлик дон,101 тонна уруғлик картошка экиш учун яроқсизлиги аниқланиб, ушбу уруғликларни фермер хўжаликлар, кластер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тарқатилишининг олди олинди.

Бу билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарга етказиладиган иқтисодий зарарнинг олди олинди.

---------------------------------------------------

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказининг уруғчилик синов лабораторияларини янгилаш ва модернизациялаш учун Жаҳон банки билан жами 4 млн. АҚШ доллари кредит маблағлари ажратилиши бўйича келишувга эришилиб, уруғчилик синов лабораторияларида тегишли хужжатларни расмийлаштириш ишлари бошланди.

Марказ халқаро ISTA (International Seed Testing Association) ташкилоти уюшмаси аъзолигига қабул қилинди ва махсус сертификатга эга бўлди. Бу орқали Марказ томонидан бериладиган сертификат Россия, Украина ҳамда Марказий Осиё минтақаси давлатларида халқаро даражада тан олинишига эришилди.

Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида 545 та ёғ-мой корхоналарида текшириш ўтказилиб, 104 та пахта техник чигитини қайта ишлайдиган ёғ-мой корхоналари белгиланган талабларга мувофиқ фаолият юритаётганлиги, 216 таси эса белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланди.

2021 йил ҳосили учун қабул қилинаётган пахта хом-ашёсининг намлиги ва ифлослигини аниқлаш бўйича Арбитраж гуруҳлари томонидан жами 869 та мурожаат кўриб чиқилди, 629 таси ёки 72,4 фоизи фермер хўжаликлари фойдасига, 240 таси ёки 27,6 фоизи тайёрлов корхоналари фойдасига ҳал этилди.

Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш соҳасида наслчилик тоифасида фаолият кўрсатаётган жами 1 минг 431 та корхоналарнинг электрон рўйхати (базаси) шакллантирилди.

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш соҳасида 1 млн 38 минг 104 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилиши ва парвариш ишларида бевосита иширок этилди ва тегишли назорат ўрнатилди.

2021 йил давомида Инспекциянинг ривожлантириш жамғармасига хизмат кўрсатиш ҳамда маъмурий ва молиявий жарималардан жами 147 млрд. 905 млн. сўмлик маблағ туширилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 1 минг 293 та мурожаатларидан 1 минг 49 таси кўриб чиқилди, 51 минг 550 та жисмоний шахс ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Ахборот технологияларини жорий этиш йўналишида маъмурий ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олишнинг ягона электрон (e-mamuriy ish) тизими йўлга қўйилди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан расмийлаштирилган баённомаларни тезкорлик билан Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимига киритиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жарималарнинг электрон мониторингини юритиш имконияти яратилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича Инспекциянинг uzagroteh.uz, uzteh.uz, tm.uzagroteh.uz (ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишда электрон тест топшириш ва бериш тизими) ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.

Коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш, чек қўйиш, оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда минималлаштириш мақсадида Инспекция марказий аппаратида Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ташкил этилди, Низоми тасдиқланди, ҳудудий бошқармаларда унинг вазифаларини амалга ошириш Кадрлар бўйича масъул ходимга юклатилди.

Инспекциянинг коррупцияга карши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом каби яна 10 та ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида 6 та мавзу бўйича ҳуқуқий билимлари оширилди.

Ходимлар билан тузилган 4 мингдан ортиқ меҳнат шартномаларига, ходим меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, коррупциявий ҳатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, ўз ваколатларини суистеъмол қилмаслик каби қатор мажбуриятлар бўйича ўзгартиришлар киритилди.

Давлат харидлари бўйича контрагентлар билан тузиладиган шартномаларнинг “Тарафларнинг жавобгарлиги бўлимига” коррупцияга қарши курашишнинг асосий шартлари мажбурий киритилди.

Ижтимоий сўров ўтказилиб, бир қатор устувор ва истиқболли вазифаларни амалда ҳал қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни олиш бўйича махсус бот ишга туширилиб, мурожаатларни “Ишонч телефони” ва расмий веб-сайт орқали олиш имкони ҳам такомиллаштирилди.

Инспекция фаолият йўналишларига оид қонунчилик ҳужжатлари матни билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан монеликсиз танишишга имкон яратиш мақсадида 128 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати ва ҳужжатларнинг электрон шакли расмий веб-сайтга жойлаштирилди.

коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Назорат тадбирларини холисона, принципиал ва қонун ҳужжатлари талабларига асосан ўтказиш, товламачилик ва шу каби бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар киритилди.

Соҳадаги ишлар ва чора-тадбирларнинг ҳисоботи веб-сайтга жойлаштирилди.

 А. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи  

 



Report Page