2021 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун дастлабки маблағлар молиялаштирилди
2021 йилнинг февраль ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан барча тижорат банклари билан хамкорликда зарурий чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 358 мингдан зиёд пенсионер фуқароларимизга жорий йилнинг февраль ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 250.7 млрд.сўмга тўлов қайдномалари шакллантирилиб, жорий йилнинг 2 февраль кунидан бошлаб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали дастлабки маблағлар тегишли банк филиалларига молиялаштириб берилди.
Молиялаштирилган маблағларнинг 96.2 млрд.сўми 2 февраль куни банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пул шаклида олувчилар учун АТ Халқ банкининг ҳудудий филиаллари томонидан маблағлар фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилиши назоратга олинди.
Манба: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси Ахборот-таҳлил ва статистика сектори