2021-2025 йилларда мактабларни замонавий ўқув анжомлари билан жихозлашни кенгайтиришни кўзда тутадиган Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди

2021-2025 йилларда мактабларни замонавий ўқув анжомлари билан жихозлашни кенгайтиришни кўзда тутадиган Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ, 2021-2025 йилларда 5 046 та умумтаълим мактабларини жиҳозлаш, 2 651,1 минг ўқувчи ўрнини замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда 2025 йилга қадар умумтаълим мактабларининг замонавий мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситаларига бўлган эҳтиёжининг 50 фоизини тўлиқ қоплаш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб, жиҳозлаш дастурига киритилган умумтаълим мактабларининг тўлиқ жиҳозланиши ташкил этилади ҳамда улардаги мавжуд ва яроқли бўлган жиҳозлар фойдаланиш учун соз ҳолатга келтирилган ҳолда бошқа эҳтиёжи мавжуд мактаблар учун берилиши ҳамда маънан эскирган мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа техник воситаларни утилизация қилиш ва таъмирлаш назарда тутилган.

Мазкур Қарор асосида умумтаълим мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамалаш орқали ўқитувчилари ва ўқувчилари учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда таълим сифатини оширишга замин яратади.

Report Page