2020 йилнинг 21 май куни ижтимоий тармоқлардаги “Т.МЕ@MILITSIYA_UZB” каналига жойлаштирилган “Боди камерасиз ЙПХ ходими фуқарони қўл телефонини уриб, ўзиниям камситиб, автомобилига ўтириб олди” мавзусидаги видео тасвир бўйича муносабат

2020 йилнинг 21 май куни ижтимоий тармоқлардаги “Т.МЕ@MILITSIYA_UZB” каналига жойлаштирилган “Боди камерасиз ЙПХ ходими фуқарони қўл телефонини уриб, ўзиниям камситиб, автомобилига ўтириб олди” мавзусидаги видео тасвир бўйича муносабат


2020 йил 21 май куни соат 17.10 ларда Навоий вилояти Учқудуқ туманидан Зарафшон шаҳри йўналиши бўйича бир нафар йўловчи билан ҳаракатланиб келаётган “Лабо” русумли 85866ТАА давлат рақам белгили транспорт воситаси “Учқудуқ” тўсиқ постида хизмат олиб бораётган Миллий Гвардия ходимлари томонидан дизенфекция чораларини кўриш мақсадида тўхтатилиб, ҳайдовчидан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини тақдим этиши, ушбу маълумотлари постда юритилаётган журналга қайд этилишини маълум қилишган.

Шунда, ҳайдовчи Милий Гвардия ходимларига ушбу постдан ҳар кун ўтиб қайтишини, ҳар сафар ҳужжатларини кўрсатмаслигини айтиб, улар билан тортишиб турган вақтида, ушбу постга хизматга жалб этилган Учқудуқ туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт инспектори катта сержант Умаржонов Аҳрор Умаржонович постда жойлашган хизмат хонасидан чиқиб келиб, ҳолатга аралашиб ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим этишини сўраган.

Ҳайдовчи унга ҳужжатлари йўқлигини маълум қилганидан сўнг, ЙПХ ходими А.Умаржонов уни автомашинадан тушишини, автомашинаси эса жарима майдонига қўйилишини айтган. Ҳайдовчи автомашинадан тушганидан сўнг А.Умаржонов унга тегишли автомашинани жарима майдонига қўйиш мақсадида рул бошқарувига ўтирган. Шунда автомашина олди ўриндиғида ўтирган йўловчи ходимнинг ҳаракатларини видеотасвирга олишни бошлаб, ходимга нима сабабдан боди камерасиз хизмат олиб бораётганлигини айтиб, турли важлар келтириб, уни ҳаракатларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришини маълум қилган ва уларни қўйиб юборишни сўраган.

Шу вақт ходим уни видеотасвирга олишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган. Шундан сўнг А.Умаржонов томонидан ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси

1995 йилда туғилган, НКМКга қарашли Шимолий Кон бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи, Учқудуқ туман Чўл гули кўчаси 10-уй, 29-хонасида яшовчи Каримов Азимжон Хамза ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194 ва

135-моддаларига кўра баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси эвакуатор ёрдамида жарима майдонига қўйилган. 

Шу куни А.Умаржонов хизматга чиқишидан олдин боди камерасини навбатчилик қисмидан олган бўлсада, ушбу ҳолат содир бўлган вақтда у боди камерасини шу постда жойлашган хизмат хонасида унутиб қолдирган ҳолатда шовқинни эшитиб ташқарига югуриб чиққан.

Ҳолатни тасвирга олган автомашина йўловчиси Мажидов Ботиржон Тўлқин ўғли 27.05.1998 йилда Хатирчи туманида туғилган, миллати ўзбек. 2020 йилнинг 10 апрел куни транспорт воситасини спиртли ичимлик таъсиридан маст ҳолда бошқарганлиги сабабли Учқудуқ туман суди томонидан 6 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Ҳайдовчи “Биометрия Қизиқум” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлайди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 


Report Page