2020 йилда Фарғона  вилояти аҳолисига қандай тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилди?

2020 йилда Фарғона  вилояти аҳолисига қандай тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилди?



Маълумки, вилоятимиз бўйича уйида тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олинган, ўзгалар парваришига мухтож, ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган 2920 нафар шахслар истиқомат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Фарғона вилоят бўлими томонидан мазкур фуқароларнинг 366 нафари ўтган 2020 йилда 1058266,7 млн. сўмлик  15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари, 4 хил турдаги антисептик воситалар билан бепул таъминланди.

2020 йил давомида реабилитация техник воситалари ҳамда протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтож фуқароларга 908 дона ногиронлар аравачаси, 375 дона эшитиш мосламаси, 152 дона хасса, 247 дона қўлтиқтаёқ, 68 дона кўзи ожизлар хассаси, 39 дона юриш мосламаси, 31 дона тирсакли ҳасса ҳамда 1069 дона протез-ортопедия маҳсулотлари бепул етказиб берилди. Ушбу мақсадлар учун жами  1651,8 млн. сўмлик бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари сарфланди.

1868 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар йўлланма билан агентлик тизимидаги сиҳатгоҳларга юборилиб, саломатликлари қайта тикланди. 

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимининг 380-Ф-сонли Фармойишига асосан вилоятдаги реабилитация техник воситаларига муҳтож шахсларга 233825,0 минг сўмлик маблағ ажратилиб, 144 нафарига ногиронлар аравачаси, 47 нафарига эшитиш мосламаси, 40 нафарига қўлтиқ-таёқ, 39 нафарига хасса етказиб берилди.

Шунингдек, ушбу фармойишга асосан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига бюджет маблағлари ҳисобидан қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар, техник воситалар тақдим қилинди.

Бу каби хайрли ишлардан меҳр ва эътиборга муҳтож юртдошларимиз беҳад мамнун бўлишмоқда.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page