2020 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 14,8 трлн. сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

2020 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 14,8 трлн. сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг хабар беришича, 2020 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 14,8 трлн. сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан қарийб 2,5 баравар, 2019 йилга нисбатан эса 1,23 баробар кўпроқ ҳисобланади.

Шунингдек, 2020 йилда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилишга 1 491,8 млрд. сўм ажратиш назарда тутилган.

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар айрим фаолият турлари кесимида қуйидагича белгиланган:

а) шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар харажатлари учун 2020 йилда 102,8 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилаётган бўлса, 2016 йилда 16,3 млрд. сўм ажратилган.

б) соғлиқни сақлаш соҳасининг енг оғир нуқталаридан бири бўлган онкогология муассасаларида даволанадиган ҳар бир беморнинг бир кунлик дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш харажатлари учун бюджет маблағлари 2020 йилда 66 227 сўмгача оширилади.

в) аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати учун ҳар бир чақирувга 2016 йилда ўртача 482 сўмдан ажратилган бўлса, 2020 йилда бундай харажат тури учун 6 700 сўмдан ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Report Page