2020 йил 9 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар

2020 йил 9 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати март 09 2020

Жомбой тумани худудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1074-1076 километрларига йўл белгилари ўрнатилди.

Каттақўрғон тумани марказий кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб боилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан Самарқанд туманида жойлашган 30-мактабга олиб борувчи кўчага тош тўкилиб, йўллар текисланиб ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 51-мактаб олдида видео кузатув мосламаси ўрнатилди.

Иштихон туман худудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 66 км.га радар муляжи ўрнатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Хавфли гуруҳ-1" 20 дан 30 ёшгача бўлган ҳамда "Хавфли гуруҳ-2" бир йил давомида 5 ва ундан ортиқ қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилардан тилхатлар олиш жараёнлари.

Пайариқ тумани худудидан ўтувчи 4Р-247 автомобиль йўлининг 22-24 км.лар оралиғида Гулистон ахоли пунктида пиёдалар йўлаги қуриш масаласи бўйича махалла раиси, туман йўлсозлари, архитектура ва қурилиш бўлими ходимлари билан аҳоли билан учрашиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 5 март кунидан 20 март кунига қадар Каттақўрғон тумани ҳудудида ўтказилаётган "Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги" тадбири давомида тумандаги мактаб, маҳалла ва корхона ташкилотларда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, пиёда билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ва маст ҳайдовчилар муҳокама қилиниб, мактабларда ўқувчиларга ҳаракат хавфсизлигини тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилиб, маст ҳайдовчиларга чора кўриш мақсадида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Самарқанд шаҳар худудларида вилоят ИИБ ЙҲХБ хамда Транспорт бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний равишда лицензиясиз юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда автомашиналарини ДЙҲХХ рухсатисиз сиқилган табиий газ ёқилғисига қайта жихозлаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш юзасидан ўтказилаётган қўшма рейд жараёнларидан фотолавҳалар.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилаётган "Диққат пиёда" тадбиридан лавҳалар.


Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.















































































Report Page