2020 йил 30 ноябрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида “Норма ижодкорлигини такомиллаштириш: замонавий талаблар, миллий ва хорижий тажриба” мавзусида конференция ўтказилади.

2020 йил 30 ноябрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида “Норма ижодкорлигини такомиллаштириш: замонавий талаблар, миллий ва хорижий тажриба” мавзусида конференция ўтказилади.



АХБОРОТ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг                   28 йиллигига бағишлаб 2020 йил 30 ноябрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида “Норма ижодкорлигини такомиллаштириш: замонавий талаблар, миллий ва хорижий тажриба” мавзусида конференция ўтказилади.

Анжуманнинг йўналишлари: норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид давлат ҳуқуқий сиёсати асослари, норма ижодкорлиги фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, инвентеризация қилиш, унификация қилиш, тизимлаштириш ва кодификациялаш, юридик ва қонунчилик техникаси, “ақлли тартибга солиш” модели, “тартибга солиш гильотинаси», электрон норма ижодкорлиги тизимини ривожлантириш, қонун нормаларининг лингвистик экспертизаси, норма ижодкорлигига ахборот технологияларини жорий этиш.

Илмий анжуман материлларида мақола ва тезисларини чоп этишни хоҳловчилар 5-7 саҳифа ҳажмдаги пухта таҳрирланган, грамматик ва стилистик хатоларсиз ўз материалларини конференция тўпламида чоп эттириш учун ўзбек ёки рус тилида 2020 йилнинг 10 декабрь кунига қадар электрон шаклда (+99890)-004-52-82 рақамига телеграмм орқали юборилиши лозим.

 

Конференцияга тақдим этиладиган тезислар учун талаблар:

тезислар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

тезис матни MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда бўлиши ва 2 бетдан кам бўлмаслиги лозим;

тезис матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши керак;

1. Тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади.

2. Муаллифнинг исми, фамилияси;

3. Илмий даража ва унвони ҳамда иш жойи;

4. Фаол электрон почтаси, телефон рақами – мос равишда 3 та қаторда (ўнг юқори бурчак, курсивда, 12 ёзув ўлчами катталигидаги шрифт,                                     1 интервал) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, асосий матн                          1,5 интервалли қаторларда ёзилади.

5. Аннотация, калит сўзлар

6. Тезисни сақлашда шўба рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади.      

          (Масалан: Т.Асадов.docx (юз қисмида)

Анжуман материаллари тўплами муаллифлар матнидан бевосита ўзгартиришсиз чоп этилади. Муддатидан кечиктириб топширилган ёки талабларга жавоб бермайдиган тезис ва мақолалар қабул қилинмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди.

Мурожаат учун телефон мобил: (71)-234-53-68

НАМУНА

 

Фуқаролик қонун ҳужжатларини инвентаризация қилиш ва тизимлаштиришнинг долзарб масалалари

 

                                                                                    Бобоқул Тошев               

Юристлар малакасини ошириш

маркази кафедраси мудири,

юридик фанлар доктори

Телефон: (+99890)-000-00-00

e.mail: b.toshev@mail.ru

 

Аннотация: Ушбу мақолада қонун устуворлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархияси, ҳуқуқи тизими ва қонунчилик тизимининг ўзаро нисбати, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга оид давлат-ҳуқуқий сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқаролик қонун ҳужжатларини тизимлаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида мулоҳазалар юритилган.

Калит сўзлар: қонун устуворлиги, қонунчиликни хатловдан ўтказиш, тизимлаштириш, кодификация, норма ижодкорлиги, ҳуқуқ тизими, қонунчилик тизими, фуқаролик қонун ҳужжатлари.

 

 Матн. Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн. Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн Матн

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.          Саидов А.Х., Кўчимов Ш.Н. Қонунчилик техникаси асослари.                          -Т.: Адолат, 2001. –279 б.

2.           

 

 

 

 


Report Page