2020 йил 13 июль ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган “ Андижонда 200га яқин киши иштирокида мажлис ўтказилди” сарлавҳа остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади
Ижтимоий тармоқлардаги мақолада айтилишича, 13 июль куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов раислигида «Ҳокимлик соати» селектор йиғилиши бўлиб ўтганлиги, мажлис селектор эрталабки соат 07:30да бошланиб, 4 соатга яқин давом этгани ҳамд мажлисда солиқ тушумлари, вилоятда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, йиғилиш қатнашчиларининг сўзларига кўра, унда мутасадди ташкилотларнинг 200га яқин раҳбар ва ходимлари қатнашган ҳамда Telegram`да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев имзоси билан вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимларига юборилган расмий хабарнома сурати тарқалганлги айтиб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари ташкил этилди.
Ўрганишлар натижасида 2020 йил 13 июль куни Вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят махсус комисиясини иштирокида туман ва шаҳарларда ҳам махсус комиссиялар ташкил этиш юзасидан тор доирадаги масофадан туриб видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
Аммо Telegram`даги вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев имзоси билан “ҳудудий студиялардан халқ депутатлари вилоят ва шаҳар (туман) кенгашларининг барча депутатлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари (прокурор, ИИБ, ДСИ), жойлардаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ижтимоий соҳа (МТБ, ХТБ, ТТБ), барча мактаблар, коллежлар, лицейлар ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда нодавлат мактаб ва боғчаларнинг раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тааллуқли ташкилот раҳбарлари иштирокини таъминлаши ва йиғилишга барча қатнашчилар расмий кийимда келиши билан бирга тиббий ниқоб ва қўлқопда, шунингдек телефонларсиз келиши айтилгани тўғрисидаги тезкор хабарнома вилоят ҳокимлиги томонидан юборилмагани аниқланди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан корхона ва ташкилотларга юбориладиган ҳар қандай хабарнома ёки кўрсатмалар тегишли мутасаддилар томонидан имзоланади ва рўйҳатдан ўтказилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ушбу ёлғон хабарнома асоссиз ҳисобланиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳеч қандан расмий рўйҳатдан ўтказилмаган.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram