2020 ЙИЛ 27 ЯНВАРЬ - 2020 ЙИЛ 2 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 ЙИЛ 27 ЯНВАРЬ - 2020 ЙИЛ 2 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

 "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

2020 йилнинг 27 январь - 2 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 891,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 386,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 13% га камайиб, 805,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 492,5 минг АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полимер маҳсулотларининг улуши 73%, пахта ёғи улуши 17% ва бошқа маҳсулотлар улуши 10% ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 36,5 млрд сўмни, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 15,7 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 43% ни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 46,7 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 12,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 688 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,2% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,4% иккинчи ва 32,4% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.