2020 ЙИЛ 10 - 16 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2020 ЙИЛ 10 - 16 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

 "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

2020 йилнинг 10-16 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 064,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 8% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 402,8 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 885,9 млрд сўмдан 945,5 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати қарийб икки маротабага ошиб 2,5 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтилен маҳсулотларнинг улуши 51%, суюлтирилган газ улуши 32% ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 17% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 46% га ўсиб 51,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,8 млрд сўмга етди, ёки тузилган битимларнинг 31% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 63,0 млрд сўмни ташкил этиб, 6% га ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 15,4 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 910 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,9 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,9% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,6% иккинчи ва 32,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.



Report Page