202-САВОЛ. САҲОБАЛАР ҚАНДАЙ ТИШ ҚЎЙДИРИШГАН?

202-САВОЛ. САҲОБАЛАР ҚАНДАЙ ТИШ ҚЎЙДИРИШГАН?

(@Savollar_kanal  #ЗикрАҳлиданСўранг_2)

Тиш қўйдириш борасида ҳанафий мазҳабининг фатвоси қандай?

Саҳобаларнинг тиш қўйдирганларини биламиз. Улар доимий тиш қўйдиришганми ёки таҳорат ва ғуслдан олдин олиб қўйиб, кейин яна тақишганми?

ЖАВОБ: 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Тиш қўйдиришни ҳанафий мазҳаби уламолари жоиз санашган. Бу ҳақда батафсил маълумот аввалги сонларда тақдим этилган. Уни топиб ўқинг.

Саҳобалар доимий турадиган тиш қўйдиришган. У даврда таҳорат ва ғуслдан олдин олиб қўйиб, кейин яна тақиладиган тишлар бўлмаган. Бир оз тафаккур қилганингизда, бу саволни бермас эдингиз. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Report Page