2019 йил сарҳисоби: «Электр энергетика тизимининг барқарорлиги — истеъмолчилар ишончли электр таъминотининг гаровидир»
uzbekistonmet.uzКаналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетикаси тизимининг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш режимларида узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади, шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимининг бошқа давлатлар электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
Миллий диспетчерлик марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
· ягона электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлаб туришини таъминлаш;
· электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва унинг истеъмоли ўртасидаги мувозанатни (электр энергетика хавфсизлик балансини таъминлаш) сақлаб туриш;
· авария режими юзага келишининг олдини олиш, шунингдек уни бартараф этиш;
· авария режими бартараф этилганидан кейин тизимнинг ишончлилигини тиклаш;
· электр энергиясини юклама графиклари ва тизимлараро қувват оқимларни берилган қувват резервлари ва турғунлик захиралари доирасида бажарилишини таъминлаш;
· энергетика ва ирригация эҳтиёжларига кўра, дарё оқимларидан самарали фойдаланиш мақсадида гидроэлектр станцияларнинг иш режимларини ишлаб чиқиш ва «Чорбоғ» сув омборига сув тўлдириш ва сув чиқариш графиги тузилишида иштирок этиш;
· электр станциялари ва энергетика тизими бўйича турғунликни ҳисоблаш, аварияга қарши автоматика учун режим талабларини ишлаб чиқиш ва тармоқларни ривожлантириш, аварияга қарши автоматика бўйича лойиҳаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
· ягона электр энергетика тизими иш режимларидан келиб чиққан ҳолда, йиллик, ойлик ускуналар таъмир жадвали тузишда иштирок этиш;
· ягона электр энергетика тизими қисқа муддатли, яъни кунлик, ҳафталик иш режимларини режалаштириш;
· электр энергия ҳосил қилувчи корхоналари учун энергетика тизими балансидан келиб чиққан ҳолда кундалик иш жадвалларини тузиш;
· тезкор бошқаруви остида бўлган ускуналар иш ҳолатларининг ўзгаришида қайта улаб-ўчириш операцияларини бажаришда раҳбарлик қилиш.
Бундан ташқари, энергетика тизими электр хўжалигининг турли иш шароитлари, жумладан, янги ускуналарни ишга тушириш билан боғлиқ режимларни ишлаб чиқиш, актив ва реактив қувват оқимларини тақсимланиш ҳисоб-китобларини амалга ошириш, ЯЭТ назорат нуқталари учун кучланиш графикларини ишлаб чиқиб назоратини олиб бориш, электр станциялари ва энергетика тизими бўйича статик ва динамик турғунликни ҳисоблаш, авария қарши автоматика учун режим талабларини ишлаб чиқиш, тармоқларни ривожлантириш, аварияга қарши автоматика бўйича лойиҳаларни кўриб чиқишда иштирок этиш, юкламани ўчиришни махсус автоматикаси курилмаларини ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, энергетика тизимидаги бажарилаётган лойиҳаларда электр режимларга, автоматикага (аварияга қарши автоматика) оид масаларни ҳал қилинишини, уни таҳлил қилиш ва зарурий тадбирларни бажариш, келгуси йил қиш ва ёз мавсумига энерготизимнинг келажак режимини ҳисоблаш, энерготизимда ҳақиқий қувват тақсимланишини ҳисоблаш, Ўзбекистон энергосистемаси объектларининг нормал схемаларини қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш, ишлаб чиқарилаётган электр энергияни ва қувват оқимларини ҳар соатда ва кунлик оқимларни ҳақиқий қийматларини телеўлчов, ваттметр ҳисоблагичлардан келадиган маълумотлар асосида таҳлил қилиш, аварияни олдини олиш автоматикаси ускуналарининг ишини таҳлил қилиш ва статистикасини олиб бориш ва керакли чораларни қўллаш, келгуси кун учун ишлаб-чиқариш ва сальдо графикларини ҳамда энергетик тизим истеъмол буйича прогноз тайёрлаш, истеъмол, ишлаб чиқариш ва сальдо оқимлари бўйича энергетик тизим раҳбариятига маълумот тайёрлаш, электр тармоғи корхоналари учун истеъмол бўйича топшириқ тайёрлаш ва таҳлилини олиб бориш каби ишлар билан шуғулланади.
Шунингдек, 2019 йил МДМ энергетика тизимида ёш малакали кадрларни тайёрлаш жараёнида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб Миллий диспетчерлик маркази ёш муҳандис техник ходимларидан беш нафари АҚШнинг USAID агентлиги томонидан кўрсатилган техник ёрдам доирасида, электр режимларини ҳисоблашнинг DigSILENT PowerFactory замонавий дастурида ишлаш ва режимлар ҳисоблаш бўйича Украинанинг «DMCC-Engineering» компанияси томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув семинарлари ва курсларда иштирок этиб, қуйидаги йўналишлар бўйича малакаларини ошириб махсус сертификатларга эга бўлишди:
· DigSILENT Power Factory дастурий таъминотида ишлаш;
· Ўрнатилган режимларни ҳисоблаш;
· Энерготизимнинг статик ва динамик турғунлигини баҳолаш;
· Аварияга қарши автоматика таъсирини ҳисобга олган ҳолда авариявий режимларни ҳисоблаш;
· Квази-динамик моделлаштириш.
Яна мазкур ўқув семинарлари давомида МДМ томонидан энергетика тизими режимларини ҳисоблашнинг замонавий дастурий таъминоти ҳисобланган DigSILENT PowerFactory қабул қилиб олинди. Мазкур дастурий таъминот ёрдамида энергетик режимлар осон, тезкор ва аниқ ҳисоблаш ишлари амалга оширилмоқда.
Абдурашид Мирзаев, Тизим хизматлари бўйича бош бошқарма бошлиғи;
Музаффар Бобоев, Миллий диспетчерлик маркази бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati