2019 ЙИЛДА БЎСТОН ТУМАНИДАГИ 25-МАКТАБДА БЎЛИБ ЎТГАН МАШМАШАЛАР ЕЧИМИ ҚАНДАЙ БЎЛДИ:

2019 ЙИЛДА БЎСТОН ТУМАНИДАГИ 25-МАКТАБДА БЎЛИБ ЎТГАН МАШМАШАЛАР ЕЧИМИ ҚАНДАЙ БЎЛДИ:


Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқларда Бўстон туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида текширувлар учун пул йиғилган мавзусида тарқалган аудиоёзувлар юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг

М У Н О С А Б А Т И

Мазкур ҳолат юзасидан вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

Мактаб маъмурияти, педагог жамоаси ва аудиоёзувга алоқадор шахслар билан ўтказилган суҳбат давомида аудиоёзувлардаги ҳолат Бўстон тумани 25-умумтаълим мактабида 2019 йил май ойида умумтаълим мактаби директори Д.А бошчилигидаги йиғилиш жараёнидан ёзиб олинганлиги маълум бўлиб, унда мактаб раҳбари томонидан мактабда ўтказилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбирида аниқланган камомадларни ёпишни тўй баҳонасида пул маблағларини ушлаб қолиш бўйича кўрсатма берилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат ўша вақтнинг ўзида аниқланиб, 2019 йил сентябр ойида бош бухгалтер ва касаба уюшмаси вакили иштирокида мазкур маблағлар нақд пул кўринишида ўқитувчиларга қайтариб берилган ва буни мактаб педагогик жамоаси ҳам тасдиқладилар (тўлов ведемостлари мавжуд).

Мактаб директорига нисбатан эса интизомий жазо чораси кўрилганлиги маълум бўлди.

Бироқ, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича мактаб директорига кўрилган чорага қаноатланмай мактаб раҳбарини лавозимидан олишга қарор қилинди ва мазкур чора эртага расмийлаштирилади.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, якшанба куни бўлишига қармай тезкор муносабат билдиришга кўмаклашганликлари учун мактаб педагогик жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.

Мана шундай қонун бузилиши ҳолатлари, ноқонуний пул йиғимлари ҳолатларига дуч келсангиз @Talim_inspektori_bot платформасига ёки вилоят халқ таълими бошқармасига мурожаат этишларингиз сўралади.

 

       Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Report Page