2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2020 ЙИЛДА 40 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛИБ, 305 НАФАР ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛАДИ»

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2020 ЙИЛДА 40 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛИБ, 305 НАФАР ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛАДИ»

uzbekistonmet.uz

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергосотиш» филиали ва «Ўзэлектртармоқ» УК негизида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз фаолиятини бошлаган эди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги турдош корхоналар ичида ўзининг илмий салоҳияти, етук кадрлари ва малакали мутахассислари билан ажралиб туради. Жамиятда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

  Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши давлат ва жамият қурилишини изчил такомиллаштиришни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш, илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига асосланган технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтирилган ишларга янгича суръат берди. Бу муҳим мақсадлар юқори малакали мутахассислар, педагог ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва унинг энг яхши ютуқларини давлат ва жамоат тузилмалари, иқтисодиёт тармоқларида татбиқ этиш асосида жиддий қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш заруратини тақозо этади.

  Айнан шу ва шу каби вазифалар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилиб келмоқда. Жумладан:

2019 йил давомида Жамиятда фаолият юритаётган 41 нафар ходимларининг малакалари ўқув курсларида ҳамда ўқув семинарларида оширилди;
Шундан 2 нафар ходим Америка Қўшма Штатларида, 3 нафар ходим Қозоғистон Республикасида малакасини ошириб келди;
Шу билан бирга, Тошкент давлат техника университетида контракт асосида ўқиётган 8 нафар талабаларига пул маблағи тўлаб берилди ва
3 нафар ходимларни олий ўқув юртларида сиртқи ўқиши учун шароит яратилиб берилди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академиясида 1 нафар ходим, Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида 2 нафар ходим ўқитилмоқда.

Шунингдек, Тошкент давлат техника университетининг 2 нафар, Сингапур менежменти институтининг 1 нафар, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1 нафар битирувчилари ишга қабул қилинган.

Тошкент шаҳридаги Инха университетини 4 нафар битирувчилари орасидан 1 нафар талаба ишга жойлаштирилди ва 3 нафарини ишга жойлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Жамият ходимларини малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида 2019 йил 3 декабрда Жамиятнинг 204-сонли буйруғи чиқарилиб, «Устозлар гуруҳи» ташкил қилинган.

Ушбу буйруққа асосан 2020 йилдан марказлашган ҳолда 165 нафар ходимларни малакаси оширилади ҳамда 1590 нафар ходимлар ўз корхоналарида ўқитилади.

Шу билан бирга, 2020 йилда жамиятнинг 140 нафар ходимлар малакасини ошириш мақсадида Россия Федерациясининг Санкт Петербург малака ошириш энергетика институти билан музокаралар олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2020 йилда Жамият тасарруфидаги бошқарма, бўлим, хизмат ва филиалларда 40 та янги иш ўринлари яратиш мўлжалланган бўлиб, бу асосан инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга ихтисослаштирилган янги бўлимлар ташкил этиш ҳисобига амалга оширилади. Бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар мунтазам равишда Статистика қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилувчи Очиқ маълумотлар портали ҳамда Жамиятнинг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда.

  Ислом Хамидов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

 

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati



Report Page