2019 ЙИЛ 2 - 8 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 ЙИЛ 2 - 8 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

пресс служба

2019 йилнинг 2-8 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 859,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 413,8 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 721,6 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг улуши – 70%, пиролизли газолин – 16%, саноат мойлари – 12% ва бошқа маҳсулотлар улуши 2% ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 12,9% га ошган бўлиб 29,7 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 6,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 23,2% ни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 6,3% га ўсиб 105,0 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 25,2 млрд сўмдан ошди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 681 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси ўтган ҳафтага нисбатан 6,2% га ўсиб 3,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,4% иккинчи ва 32,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.



Report Page