2019 ЙИЛ 16 - 22 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 ЙИЛ 16 - 22 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

пресс служба

2019 йилнинг 16-22 сентябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1035,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 4% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8,5% га ўсиб, 446,0 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 894,6 млрд сўмдан 896,9 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага ошиб 3,3 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтилен улуши – 46%, суюлтирилган газ улуши – 24%, пахта толаси маҳсулотлари улуши – 12%, ҳар хил нефт маҳсулотлари – 9% ва бошқа маҳсулотлар 17% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 40,3 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 34,7% га кўпдир. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 18,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 45,2% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 67,3 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 94,9 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 712 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,4% биринчи тоифадаги авторақамларга 44,1% иккинчи ва 35,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.



Report Page