200 та янги иш ўрнига эга 242 млрд сўмлик йирик лойиҳанинг қурилиш жараёни ўрганилди

200 та янги иш ўрнига эга 242 млрд сўмлик йирик лойиҳанинг қурилиш жараёни ўрганилди

Qorovulbozor.uz

Қоровулбозор туманида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири “Бухара Евро Цемент” масъулияти чекланган жамиятининг 242 млрд сўмлик йирик лойиҳасида қурилиш ишлари шиддат билан кетмоқда.



Бугун Қоровулбозор туман ҳокими 1-сектор раҳбари Акмал Остонов, инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Мирзо Раҳматов иштирокида қурилиш объектларида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати билан яқиндан танишди.

Лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни бўйича юзага келган муаммолар аниқланиб, келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ва тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Лойиҳа ҳақида қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлсак “Бухара Евро Цемент” масъулияти чекланган жамияти томонидан 242 млрд. сўм ҳисобига цемент заводи ташкил этилади.

Алоқа банк Бухоро вилоят филиали томонидан ҳозирда лойиҳа учун 6 млрд АҚШ долларлик кредит маблағлари  ажратилган. Бўлиб, ҳозирда ташаббускор “Бухара Евро Цемент” масъулияти чекланган жамияти томонидан 5,5 млрд АҚШ долларлик ўз ҳисобидан инвестиция ҳисобига суратдаги бинолар бунёд этилмоқда.

Дастлаб лойиҳа учун туман ҳокимлиги томонидан   20 гектар ер майдони ажратиб берилган. Алоқабанк томонидан 2019 йилда белгиланган 6,0 млн АҚШ доллари ажратилиб, Хитой давлатининг “Fuding Guoyao Industry Trade” Co.Ltd корхонаси билан тузилган шартнома асосида цемент ишлаб чиқариш технологиялари келтирилди.

Бугунги кунга қадар заводда тегирмон иншоати 80%, клинкер склад 65%, ҳар бири 900 тонна жами 3600 тонна хом-ашё аралашмасини сақловчи 4 дона ва ҳар- бири 6000 тонна жами 18000 тонна тайёр маҳсулотни сақловчи 3 та силослар қурилиши 85%, икки қаватли лабаратория биноси (майдони 1404 м2) 70%, таъмирлаш цехи биноси (майдони 900.0 м2) 90%, 3 қаватли ётоқхона биноси (майдони 2729 м2) 75%, ювиниш ва ошхона биноси (майдони 1260 м2) 70% ва маъмурий бино (майдони 1050 м2) да 40% миқдорида қурилиш ишлари бажарилган. Яратилган янги ишчи ўринлари сони 29 тани ташкил қилади.

Бугунги кунда ташаббускор ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини олиб бормоқда. Келтирилган техналогияларни ўрнатиш учун Хитой давлатидан мутахассислар келиши кутилмоқда. 

Қоровулбозор туман ҳокимлиги ахборот хизмати




Report Page