200 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

200 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

https://t.me/xavfsizlik_uz

Чет эл валюта қимматликларини ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтказилишига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, «Наманган-Нанай» йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, 1991 й.т., маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонлик нотаниш шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ушбу жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Report Page