200-САВОЛ. ЧАҚАЛОҚНИНГ ҚУСУҒИ НАЖАСМИ

200-САВОЛ. ЧАҚАЛОҚНИНГ ҚУСУҒИ НАЖАСМИ

(@Savollar_kanal  #ЗикрАҳлиданСўранг_2)

Оғиздан келган қусқининг нажосати ғализа эканини биламан. Аммо чақалоқларнинг баъзида келадиган қайтлари ҳам ғализами ёки хафифа нажасми? Ёки умуман нажас эмасми?

ЖАВОБ: 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳанафий мазҳабига кўра, қайт ғализа нажосат ҳисобланади, чунки инсон баданидан чиққан ҳар бир нарса таҳоратни вожиб қилади ва шунинг учун қайтнинг нажосатлиги ғализа бўлади.

Нажмуддин Насафийнинг фатволарида қуйидагилар келган:

«Агар бола эмса, сўнг қайт қилса ва у онанинг кийимига тегса; агар оғиз тўла бўлса, у нажасдир. Бинобарин, у агар дирҳам миқдоридан ўтса, ўша кийимда намоз ўқишни ман қилади.

Ҳасан ибн Зиёд Абу Ҳанифадан ривоят қилади:

«Агар қусқи жуда кўп бўлмаса, намозни ман қилмайди, чунки у ҳар жиҳатдан ҳам ўзгарган эмас».

Аммо агар қусқи оғиз тўла бўлмаса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Report Page