20 трлн. сўмлик электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми – 800 млн. доллардан ошди

20 трлн. сўмлик электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми – 800 млн. доллардан ошди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этувчи электротехника саноати 2022 йилда ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб юқори натижаларни қайд этди.

Йил якунларини таҳлил қиладиган бўлсак, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми20 трлн. сўмни, экспорт ҳажми800 млн.доллардан ошди. Ҳудудларда 87 та лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 2619 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Бундан ташқари, маҳсулотларнинг экспорт географияси ҳам кенгайди. “GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига, умумий қилиб айтганда 60 дан ортиқ давлатга электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди. Аввал экспорт фаолияти билан шуғулланмаган Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги 15 та корхона илк маротаба ўз маҳсулотларини экспортга олиб чиқди.

Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан 2 та йирик кластер, жумладан, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Мис саноати кластери” ҳамда Қашқадарё вилоятидаги “Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Solar cluster” лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда Уюшма ҳузурида “Лойиҳалаш ва инжиниринг хизматини ташкил этиш маркази” ҳам ташкил қилинган. Давлатимиз томонидан соҳа корхоналарини қўллаб-қувватланиши ва уларга қонунчиликдаги ҳуқуқий кафолатларнинг берилиши тармоқни иқтисодий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди, дейиш мумкин. Бу ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун, ҳамда хорижий инвесторлар учун ўзаро манфаатли ҳисобланади.

Энди эътиборингизни Уюшма томонидан 2023 йилда амалга ошириладиган асосий мақсад ва вазифаларга қаратмоқчиман. Жумладан, ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмга, экспорт ҳажмини эса 1 млрд. долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

Инвестиция дастури доирасида 191,5 млн. долларлик инвестициялар, шундан 58 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига ўзлаштирилади.

Маҳаллийлаштириш дастурига кирган 47 та лойиҳа доирасида 5,5 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 503,7 млн долларлик импорт оптимизация қилинади. Ушбу лойиҳаларни ўзлаштириш ҳисобига 35 та янги турдаги импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Мис хомашёсини қайта ишлаш ҳажмини эса 2022 йилга нисбатан 128,5 фоизга ошиғи билан бажариб, 90 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

Report Page